Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Яқин Шарққа ҳарбий юклар ташиш суръатини оширмоқда
Юкларнинг аксарияти Техасдаги армия ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қисмлари базаларига қарашли аэродромлардан олиб келинмоқда. Бу базаларда Patriot зенит ракета мажмуалари ва THAAD ракетадан мудофаа тизимлари сақланади.
Фото: AP
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳарбий-транспорт авиацияси Яқин Шарққа ҳарбий юклар ташиш суръатини оширмоқда.
Охирги икки сутка давомида Американинг C-17А Globemaster III ва C-5 Galaxy оғир ҳарбий-транспорт самолётлари минтақага 15 мартага яқин парвоз қилган. Бу ундан олдинги икки кунга нисбатан қарийб бир ярим мартага кўпдир.
Юкларнинг аксарияти Техасдаги армия ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қисмлари базаларига қарашли аэродромлардан олиб келинмоқда. Бу базаларда Patriot зенит ракета мажмуалари ва THAAD ракетадан мудофаа тизимлари сақланади.
C-17А Globemaster III самолёти 75 тонна ва C-5 Galaxy 118 тоннагача юк ташиш имкониятига эга.
2026 йил бошидан АҚШ Яқин Шарқдаги ҳарбий иштирокини сезиларли даражада кенгайтирди. Трамп бу қадамларни, жумладан, Эрондаги ҳукуматга қарши намойишларнинг шафқатсиз бостирилгани билан изоҳлаган, расмий маълумотларга кўра, ўша воқеаларда қарийб уч минг киши ҳалок бўлган.
Шундан кейин минтақада АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари «дунёдаги энг йирик жанговар кема» деб атайдиган Abraham Lincoln авиаташувчиси ва уни қўллаб-қувватловчи кема гуруҳи пайдо бўлди.
Мавзуга оид
13:30 / 07.02.2026
АҚШ элчиси Полша Сейми спикери билан алоқаларни узмоқда
11:19 / 07.02.2026
Трамп: Эрон билан музокаралар яхши кетяпти, унга келишув қизиқ
09:31 / 07.02.2026
Трамп Ҳиндистонга Россиядан нефт сотиб олишдан воз кечиши эвазига бож тўловларини бекор қилди
09:02 / 07.02.2026