Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бахтиёр Саидов Россия элчиси Алексей Ерхов билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов билан учрашув ўтказиб, 2025 йил якунлари ҳамда 2026 йилга мўлжалланган устувор режаларни муҳокама қилди.
Фото: Бахтиёр Саидов / Telegram
Вазир Бахтиёр Саидов маълум қилишича, мулоқот давомида Ўзбекистон–Россия ҳамкорлигининг ўтган йилдаги натижалари атрофлича кўриб чиқилди. Томонлар турли йўналишларда кузатилаётган ижобий динамикани қайд этган.
Хусусан, учрашувда 2025 йилда ўзаро савдо айланмаси 11 фоизга ўсгани таъкидланди. Шу билан бирга, 2026 йил учун режалаштирилаётган ишлар, икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар ҳамда ҳамкорликни амалий мазмун билан бойитиш масалалари муҳокама қилинган.
Қайд этилишича, жорий йил кун тартиби бой бўлиб, у қатор икки томонлама ва кўп томонлама тадбирларни ўз ичига олади. Томонлар мазкур учрашувлар ва мулоқотлар доирасида келишилган вазифалар ижросини изчил давом эттириш муҳимлигини таъкидлаган.
Мавзуга оид
10:07 / 20.04.2026
Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 167 тага етди
20:49 / 18.04.2026
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Украина ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказди
21:38 / 12.03.2026
Ташқи ишлар вазирлигида Кўрфаз араб давлатлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
18:22 / 08.03.2026