Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Марказий Осиё давлатларидан Россияга қарши санкцияларга риоя этишни талаб қилди
Германия ташқи ишлар вазири Йоҳан Вадефул Марказий Осиё давлатлари «Россияга Европа чекловларини четлаб ўтишга имкон бераётганини» айтди.
Германия ташқи ишлар вазири Йоҳан Вадефул / Фото: AP
Марказий Осиё давлатлари Россияга қарши санкцияларга риоя қилишда Европа Иттифоқини қўллаб-қувватлаши, шунингдек, Украина томонида бўлиши керак. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Йоҳан Вадефул Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари билан учрашув олдидан маълум қилди, деб ёзди n-tv.
Вадефулнинг айтишича, Европа Иттифоқи Россияга қарши унинг «ҳарбий машинаси»ни жиловлаш учун кенг кўламли санкциялар жорий қилган. Аммо Марказий Осиё давлатлари «Россияга Европа чекловларини четлаб ўтишга имкон бермоқда».
«Бугун мен аниқ айтмоқчиман: ушбу санкцияларни четлаб ўтишга уринишлар Россиянинг босқинчилик урушини қўллаб-қувватлайди ва шу тариқа Европа Иттифоқи хавфсизлиги манфаатларига бевосита таҳдид солади», деди Вадефул.
11 феврал куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Берлинда Германия ташқи ишлар вазири Йоҳан Вадефул билан учрашди. Унда стратегик ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан музокаралар олиб борилгани ҳақида хабар берилди.
«Савдо, энергетика ва минтақавий барқарорлик каби муҳим йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришни мақсад қилганмиз. Шунингдек, бўлажак саммитлар ва Ўзбекистон-Германия ишбилармонлар кенгаши каби ташаббуслар орқали иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини алоҳида таъкидладик. Ҳамкорлигимизни янада илгари суришни ҳамда яқин келажакда ҳамкасбимни Тошкентда қутлашни интиқлик билан кутамиз», деб ёзди Бахтиёр Саидов.
Мавзуга оид
13:37 / 14.03.2026
Зеленский: АҚШ санкцияларни юмшатиши Россия позициясини фақат мустаҳкамлайди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
13:38 / 13.03.2026
Германия разведка хизмати раҳбари собиқ ўринбосари Signal’да фишинг ҳужуми қурбони бўлди
11:23 / 13.03.2026