Жаҳон | 21:26
2392
1 дақиқада ўқилади

Россия станцияси ўтган сутканинг энг совуқ ҳароратини қайд этди

Ўтган суткада энг юқори ҳарорат Қоҳира аэропортида қайд этилди – 42 даража иссиқ.

Фото: Global Look Press

Россиянинг «Восток» антарктик станцияси 14 феврал куни -55,8 даража ҳароратни қайд этди. Бу ўтган суткада сайёрамизда қайд этилган энг паст ҳароратдир.

Ўтган суткада Россиядаги еттита: Илирней, Чукоткадаги Омолон ва Баимка, Оймякон, Иэма, Делянкир ва Ёқутистондаги Верхоянск аҳоли пунктлари Ер юзидаги энг совуқ ҳарорат ҳукм сурган жойлар ўнталигига кирди.

Ўтган суткадаги энг юқори ҳарорат Қоҳира аэропортида қайд этилди (+42 даража).

Шунингдек, Мозамбикдаги Бейра шаҳрида ҳам ҳаво ҳарорати худди шу кўрсаткични ташкил этган. Юқори учликдан ўрин олган Нигер пойтахти Ниамейдаги аэропортда эса ҳарорат 40,7 даражага чиққан.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров

Мавзуга оид