Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бахтиёр Саидов Афғонистон ташқи ишлар вазири билан суҳбатлашди
Телефон орқали мулоқот давомида икки томонлама кун тартибининг ривожланиб бораётган йўналишлари юзасидан фикр алмашилган.
Фото: X / mofa_afg
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистон ташқи ишлар вазири Мавлавий Амир Хон Муттақий билан телефон орқали мулоқот қилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўз телеграм-каналида маълум қилди.
Унинг ёзишича, суҳбат давомида икки томонлама кун тартибининг ривожланиб бораётган йўналишлари юзасидан фикр алмашилган.
“Хусусан, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва устувор соҳаларда амалий саъй-ҳаракатларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратдик. Шунингдек, барқарорлик, изчил тараққиёт ва ўзаро фаровонлик асосида яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш ва минтақавий алоқаларни ривожлантиришга содиқлигимизни яна бир бор тасдиқладик”, ”, деб ёзди Саидов.
Мавзуга оид
10:07 / 20.04.2026
Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 167 тага етди
20:49 / 18.04.2026
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Украина ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказди
08:34 / 07.04.2026
Кобулда Марказий Осиё ва Афғонистон илк мулоқоти ўтказилди
21:38 / 12.03.2026