Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари хавфи эълон қилинди
Гидрометеорология хизмати агентлиги маълумотига кўра, жорий йилнинг 25–26 феврал кунлари кутилаётган ёмғирлар сабаб республиканинг қатор тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Фото: Kun.uz
Маълум қилинишича, хавф қуйидаги ҳудудларда кузатилиши эҳтимоли бор:
- Қашқадарё вилоятида — Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари;
- Сурхондарё вилоятида — Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманлари;
- Самарқанд вилоятида — Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманлари;
- Навоий вилоятида — Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари;
- Жиззах вилоятида — Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари;
- Тошкент вилоятида — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;
- Наманган вилоятида — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;
- Фарғона вилоятида — Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманлари;
- Андижон вилоятида — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳри.
Мутахассислар тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи ҳамда дам олувчи фуқароларни, шунингдек, ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирмоқда.
Шунингдек, республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли мавжуд бўлиб, бу айрим жойларда сув босиши ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин. Фуқароларга хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш тавсия этилмоқда.