Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бахтиёр Саидов Афғонистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот ўтказди
Вазирлар мулоқотлар давомида Афғонистон – Покистон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистон ташқи ишлар вазири Мавлавий Амир Хон Муттақий билан телефон орқали мулоқот қилди.
Қайд этилишича, суҳбат давомида Афғонистон – Покистон чегарасидаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашдик ҳамда вазминликни сақлаш ва вазиятнинг янада кескинлашувига йўл қўймаслик муҳимлиги таъкидланди.
“Барқарорликни таъминлаш ва мавжуд хавф-хатарларни бартараф этишда мулоқот асосий восита бўлиб қолиши зарурлигини тасдиқладик”, деб маълум қилди Саидов ўз телеграм-каналида.
Саидов шунингдек, Покистон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исҳоқ Дар билан телефон орқали ўтказган мулоқотида Покистон ва Афғонистон ўртасидаги сўнгги вазият юзасидан фикр алмашди.
“Мавжуд қарама-қаршиликни юмшатиш ва барқарорликни таъминлаш мақсадида ўзаро ишонч ҳамда изчил мулоқотнинг аҳамияти зарурлигини алоҳида қайд этдик”, деди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.
26 феврал куни Афғонистон ва Покистон бир-бирига зарбалар берган, Ўзбекистон уларни ўт очишни дарҳол тўхтатишга чақирганди.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
08:49 / 18.06.2026
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
09:05 / 13.06.2026