Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда деҳқон хўжалиги ерини 950 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
У сўралган пул маблағининг 35 минг АҚШ доллари ва 180 млн сўм қисмини олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Фото: Жиззах вилояти ИИБ
Бахмал тумани ҳудудидаги деҳқон хўжалиги учун ажратилган 0,50 га ер майдонини ўзганинг номига расмийлаштириб, кейинчалик кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ хабар қилди.
Хабарда айтилишича, у бунинг учун 950 млн сўм талаб қилган.
ДХХ, ИЖҚК департаменти ҳамда ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағининг 35 минг АҚШ доллари ва 180 млн сўм қисмини олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:39 / 18.03.2026
Жиззахда кластер фермерларни “ютиб юборяпти” - ҳисоб ҳозирча 195:0
18:06 / 17.03.2026
Жиззах ва Андижонда ЙПХ ходимлари қўлга олинди
17:47 / 17.03.2026
Жиззахдаги хусусий боғчада бассейнга чўкиб ўлган бола иши бўйича ҳукм ўқилди
20:37 / 16.03.2026