Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Яқин Шарқдаги кескинлашувдан хавотир билдирди
Расмий Тошкент барча томонларни кейинги кескинлаштирувчи қадамлардан тийилишга чақирди, зеро вазиятнинг бундан-да кўпроқ издан чиқиши гуманитар фожиаларга олиб келиши мумкин.
Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескин равишда таранглашуви ва кенг минтақада янги зиддиятли ҳолат юзага келганидан Ўзбекистон жиддий хавотирда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида сўз боради.
Расмий Тошкент барча томонларни вазминликка даъват этиб, нафақат ҳарбий-сиёсий, балки гуманитар жиҳатдан олдиндан кўриб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган кейинги кескинлаштирувчи қадамлардан тийилишга чақирди.
“Вужудга келган инқирозни халқаро ҳуқуқ нормалари асосида, сиёсий-дипломатик воситалар орқали ва ўзаро мақбул мулоқот йўли билан ҳал этиш мақсадга мувофиқ”, – дейилади ТИВ баёнотида.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси минтақавий барқарорлик ҳамда хавфсизликни мустаҳкамлашнинг изчил тарафдори бўлиб, вазиятнинг энг тез фурсатларда нормаллашувидан умидвор.
Маълумот учун, бугун – урушнинг илк кунида Эронда ўнлаб одам ҳалок бўлди. Сурия, Ироқ ва БААда ҳам қурбонлар қайд этилган.
Мавзуга оид
15:35
ОАВда Эрон ва АҚШ ўртасидаги келишув лойиҳаси матни эълон қилинди
13:33
«Менсиз Исроил бўлмасди» – Трамп Исроилнинг Ливандаги ҳарбий тактикасини танқид қилди
19:23 / 16.06.2026
АҚШ-Эрон келишуви Нетаняҳу ва Трамп ўртасида келишмовчиликка олиб келмоқда
18:52 / 16.06.2026