Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон Покистон билан тўқнашувлар давомида 400 нафардан ортиқ ҳарбийларини йўқотди
Покистон армияси 182та блокпостни йўқ қилган, яна 31та блокпост покистонликлар назоратига ўтган.
Фото: AP
Афғонистоннинг Покистон кучлари билан тўқнашувлар давомида ҳалок бўлган ҳарбийлари сони камида 415 нафарни ташкил этди, 580 нафар ҳарбийи яраланди. Бу ҳақда Покистон ахборот ва телерадиоэшиттиришлар вазири Аттоулло Тарар ўзининг X тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, қўшни давлатнинг 46та объектига зарбалар берилган.
Покистон армияси 182та блокпостни йўқ қилган, яна 31та блокпост покистонликлар назоратига ўтган.
Бундан ташқари, Покистон қуролли кучлари 185 дона зирҳли техникани йўқ қилган.
26 феврал куни Афғонистон Мудофаа вазирлиги Покистоннинг чегара ҳудудларида ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Вазирлик ҳарбий операция Покистоннинг ҳаракатларига жавоб эканини билдирди. 21 феврал куни Покистон қуролли кучлари Нангарҳор ва Пактия вилоятларида «террорчиларнинг еттита лагерига» авиазарбалар берганини маълум қилган эди.
Покистон 27 феврал куни Афғонистоннинг бир нечта шаҳарларига, жумладан мамлакат пойтахти Кобулга авиаҳужумлар уюштирди. Покистон мудофаа вазири Хаважа Осиф Х ижтимоий тармоғида бир неча ой давом этган қуролли тўқнашувлардан кейин қўшни икки давлат ўртасидаги кескинлик «очиқ уруш»га айланганини билдирди.
Мавзуга оид
12:45
Покистонда юзлаб намойишчилар АҚШ консуллигига ҳужум қилди
21:59 / 28.02.2026
Бахтиёр Саидов Афғонистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот ўтказди
21:42 / 27.02.2026
Ўзбекистон Афғонистон ва Покистонни ўт очишни дарҳол тўхтатишга чақирди
17:02 / 27.02.2026