Жаҳон | 20:04
5539
2 дақиқада ўқилади

Исроилда Эрон зарбаси оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбий хизматчилари орасида ҳам йўқотишлар бор.

Исроилда Эрон ракета зарбаси оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлиб, 20 дан ортиқ киши яраланди. Бу ҳақда The Times of Israel нашри «Маген Давид Адом» тез ёрдам хизматидаги манбага асосланиб хабар берди.

Маълум бўлишича, Эрон томонидан учирилган баллистик ракета Қуддус яқинидаги Бейт-Шемеш шаҳрига қулаган. Бунинг оқибатида турар жой биноси вайрон бўлган ва ёнғин чиққан.

«Едиот Ахронот» хабарига кўра, синагог атрофидаги бомбапанагоҳ зарба остида қолган.

Жароҳатланганлардан уч нафари оғир аҳволда экани айтилмоқда.

Пентагон эса Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар чоғида америкалик уч нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани, яна беш нафари оғир яралангани ҳақида хабар берди.

Яна бир неча ҳарбий хизматчи осколкадан енгил яраланган ва контузия бўлган.

Ҳозирча бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида ҳам дастлабки қурбонлар бор. Мамлакат мудофаа вазирлиги хабарига кўра, АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан уруши бошланганидан буён ўз ҳудудида уч киши ҳалок бўлиб, 60 га яқин киши яраланганини маълум қилди.

Ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён Эроннинг 167 та ракетаси ва 541 та дрони мамлакат ҳаво кенгликларига кирган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид