Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га зарбалар берди
Исроил мудофаа кучлари Байрут атрофи ва Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” вакилларига зарба берди. Гувоҳлар ўндан ортиқ портлашлар бўлганини айтди. Бу — 2024 йилдан бери Ливан пойтахти жанубига берилган энг кучли зарбалар.
Фото: Hussein Malla/AP
Исроил Ливандаги Байрутнинг жанубига — Эрон қўллаб-қувватлайдиган ҳаракат “Ҳизбуллоҳ” назоратидаги ҳудудларга кучли ҳаво зарбаларини берди. Бунга сабаб, ушбу гуруҳ Эроннинг олий раҳбари Али Хоминаий ўлдирилгани учун қасос сифатида Исроил томон ракета ва учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар)ни учиргани бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги душанба, 2 март куни хабар қилди.
Гувоҳлар ўндан ортиқ портлашлар ҳақида айтган. Агентлик аниқлаштиришича, бу — 2024 йилдан бери Ливан пойтахтининг жанубига берилган энг интенсив зарбалар.
“Ҳизбуллоҳ” Исроилга қарши тунги кампанияни бошлади ва ҳар қандай кескинлашув учун тўлиқ жавобгар”, — деди Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) Бош штаби бошлиғи Аял Замир.
ЦАҲАЛнинг Telegram-каналида аниқлаштирилишича, ҳарбийлар Байрут атрофида “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори лавозимли вакилларига нисбатан аниқ зарба берган. Шунингдек, Исроил мудофаа кучлари Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” етакчиларидан бирига ҳам зарба бергани қўшимча қилинган.
Бундан олдин АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Майк Уолтц Вашингтон ва Исроил томонидан “Эпик ғазаб” деб номланган операция Эроннинг ракета ва ҳарбий-денгиз инфратузилмасига қарши қаратилганини, мақсад эса унинг ядровий қурол яратишига йўл қўймаслик эканини айтган. У, шунингдек, Теҳронни “Ҳизбуллоҳ”, ҲАМАС ва ҳусийчилар каби ҳаракатларни қўллаб-қувватлаётганликда айблаган.
Мавзуга оид
10:41
Германия канцлери АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операциясини қўллаб-қувватлади
10:06
АҚШ–Исроил зарбалари фонида Эронда янги портлашлар рўй берди
09:25
Ўзбекистон элчихонаси Исроилдаги фуқароларга шошилинч тавсия берди
20:16 / 01.03.2026