Ўзбекистон | 11:24
6195
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 9–11 март кунлари ёмғир ва қор кутилмоқда

9–12 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Шу муносабат билан республика бўйлаб ёғингарчилик ва шамол кучайиши прогноз қилинмоқда.

Фото: Kun.uz

Маълум қилинишича, 9–11 март кунлари Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик кузатилади. Асосан ёмғир ёғиши, айрим жойларда эса қорга айланиши мумкин.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик ёмғир ва қор кўринишида бўлиб, баъзи жойларда кучли бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, республика бўйича айрим ҳудудларда шамол тезлиги 15–20 метр/сониягача кучаяди, баъзи жойларда эса 22–25 метр/сониягача етиши мумкин.

10–12 март кунлари ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасаяди. Республика шимолида кечалари 7–10 даража совуққача, кундуз кунлари 0–3 даража совуққача тушиши прогноз қилинмоқда.

Қолган ҳудудларда 11–12 март кунлари кечалари 0–3 даража совуққача, кундуз кунлари эса 2–5 даража илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид