Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
РФнинг “Матрёшка” ботофермаси Германиядаги сайловлар олдидан кампания бошлади
Кремл билан боғлиқ “Матрёшка” ботлар тармоғи йирик немис ОАВ ниқоби остида X ижтимоий тармоғида сохта видеолар тарқатиб, Германия аҳолисини маҳаллий сайловлар олдидан қўрқитмоқда.
Германиянинг Бавария ва Баден-Вюртемберг федерал ерларидаги сайловлар арафасида Россиянинг дезинформация тарқатувчи “Матрёшка” тармоғи Германия аҳолисига қаратилган кампанияни бошлади. Бу ҳақда 5 март, пайшанба куни рус тилидаги The Insider нашри “Ботларни блокловчи” лойиҳасига таяниб хабар қилди. Лойиҳа маълумотларига кўра, ушбу Россия ботлар тармоғи (ботоферма) X ижтимоий тармоғида нуфузли немис ОАВ ниқоби остида сохта видеороликлар тарқатмоқда.
X’даги роликлардан бирида гўёки Der Spiegel ҳафталик нашри номидан Исроилнинг разведка хизмати Моссад ва БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси Германия ҳокимиятини Яқин Шарқдаги кескинлашув фонида мамлакатда террористик таҳдид кучайгани ҳақида огоҳлантиргани айтилади. Шу асосда ролик муаллифлари Германия аҳолисига жамоат жойларидан, жумладан сайлов участкаларига боришдан ҳам сақланишни тавсия қилган.
Яна бир роликда, гўёки Германиянинг Die Welt газетаси номидан, Франция билан чегарада Украинадан келган қочқинлар гуруҳи ушлангани ҳақида ҳикоя қилинади. Улар гўёки Германияга қандайдир заҳарли моддани олиб киришга уринган ва уни сохта бюллетенлар солинган конвертларни заҳарлаш ҳамда сайловчиларга юбориш учун ишлатмоқчи бўлган.
Яна бир нечта роликлар Германия канцлери Фридрих Мерцнинг Христиан-демократик иттифоқи (ХДИ) партияси рейтинги гўёки паст эканига бағишланган. The Insider ёзишича, ҳозирги кампания доирасида жами 10 та уникал ролик тарқатилмоқда ва уларнинг барчаси у ёки бу тарзда сайлов мавзуси билан боғлиқ.
Баден-Вюртемберг ва Бавария ландтагларига сайловлар 8 март куни бўлиб ўтади ва улар Мерц ҳукумати давридаги бундай даражадаги биринчи сайловлар бўлади.
Мавзуга оид
10:05
Ўзбекистон Боннда иқлим мажбуриятларини бажариш бўйича ютуқларини тақдим этди
09:20
G7 саммити: Россия нефти ва газига қарши янги санкциялар тайёрланмоқда
22:31 / 16.06.2026
Зеленский Россияга «даҳшатли қиш» билан таҳдид қилди
20:10 / 16.06.2026