Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Эрондан сўзсиз таслим бўлишни талаб қилди
Доналд Трампнинг сўзларига кўра, шундан сўнг Эронга мақбул раҳбар танланади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан келишув бўлмаслиги, мамлакат сўзсиз таслим бўлиши кераклигини айтди.
"Эроннинг сўзсиз таслим бўлишидан ташқари бошқа ҳеч қандай келишув бўлмайди", - деб ёзди у Truth Social тармоғида.
Трампнинг сўзларига кўра, шундан сўнг бу мамлакатга мақбул раҳбар танланади.
“Эронни иқтисодий жиҳатдан ҳар қачонгидан каттароқ, яхшироқ ва кучлироқ қилиб, уни инқироз ёқасидан қайтарамиз. Эроннинг келажаги буюк. Эронни яна буюк қиламиз”, деб таъкидлади у.
28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Эрон бунга жавобан АҚШнинг Яқин Шарқдаги объектларига ҳамда Исроилга зарбалар берди.
4 март куни Пентагон раҳбари Пит Хегсет АҚШ операциянинг янги босқичига ўтишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Америка кучлари Эроннинг янада ичкарисига зарба беради. Операция саккиз ҳафтагача давом этиши мумкин, дея қўшимча қилди Хегсет.
Мавзуга оид
11:40
46 та давлат учун террористик ташкилот – Эрон ислом инқилоби муҳофизлар корпуси қандай тузилма?
09:18
Ҳўрмуз бўғозидаги ҳужумдан кейин АҚШ Эронга зарба берди
21:31 / 26.06.2026
Трамп Эронни Ҳўрмуз бўғозидаги сулҳни бузганликда айблади
17:09 / 25.06.2026