Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эрон авиабазаларининг ярмидан кўпини ишдан чиқарди
Авиабазалардаги қирувчи самолётлар, транспорт самолётлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа позициялари, ангарлар, омборлар йўқ қилингани ва учиш-қўниш йўлакларига зарар етказилгани таъкидланмоқда.
АҚШ ва Исроил авиацияси ҳарбий операция бошланганидан бери Эроннинг 18 та асосий авиабазасидан 10 тасини ишдан чиқарди, деб хабар берди Исроилнинг «Алма» мудофаа тадқиқот марказига таяниб «Интерфакс».
Улар орасида Теҳроннинг Меҳробод аэропортида, Табриз, Шероз, Конарак, Исфахон, Кирмоншоҳ ва Заҳадонда жойлашган энг йирик авиабазалар бор, бу эса Эроннинг тактик авиациясидан фойдаланиш қобилиятини сезиларли даражада пасайтирди.
Таъкидланишича, АҚШ-Исроил зарбалари оқибатида авиабазалардаги қирувчи самолётлар, транспорт самолётлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа позициялари, ангарлар, омборлар йўқ қилинди ва учиш-қўниш йўлакларига зарар етказилди.
Бундан ташқари, асосий авиабазалардан ташқари, Эроннинг тактик авиацияси фойдаланиши мумкин бўлган тўққизта аэродроми ҳам зарбага учраган.
АҚШ ва Исроил 28 февралдан бери Эронга қарши ҳарбий операция ўтказмоқда.
Мавзуга оид
09:20
Трампнинг яқин иттифоқчиси Миллий разведкага раҳбарлик қилади
21:07 / 02.06.2026
АҚШ Эрон билан музокара ўтказишнинг асосий шарти сифатида Ҳўрмуз бўғозини очишни талаб қилмоқда
20:29 / 02.06.2026
АҚШ сўнгги йилларда биринчи марта Россиядаги Халқаро иқтисодий форумда иштирок этади
18:05 / 02.06.2026