Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Ҳўрмуз бўғозида кема қатновини тиклаш учун ҳарбий миссия тайёрламоқда
Президент Макрон сўзларига кўра, миссия контейнер ташувчи кемалар ва нефт танкерларини кузатиб боришга йўналтирилади.
Фото: Reuters
Франция иттифоқчилари билан биргаликда Яқин Шарқдаги можаронинг шиддатли босқичидан кейин кема қатновини босқичма-босқич тиклаш учун Ҳўрмуз бўғозида савдо кемаларига ҳамроҳлик қилувчи «мудофаа миссиясини» тайёрламоқда. Бу ҳақда 9 март куни Франция президенти Эммануэл Макрон Кипрнинг Пафос шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзди Le Monde.
Унинг сўзларига кўра, миссия контейнер ташувчи кемалар ва нефт танкерларини кузатиб боришга йўналтирилади. Макроннинг таъкидлашича, бу глобал савдо ва энергия таъминоти учун зарур.
Макрон, шунингдек, Эрон дронларининг Кипрга берган зарбаларини бутун Европага қилинган ҳужум деб ҳисоблаш кераклигини айтди. Аввалроқ Греция ва Франция Эрон дронларининг Британиянинг Акротири авиабазасига уюштирган кетма-кет ҳужумларидан сўнг Кипрда ҳарбий иштирокини кучайтирганди.
Елисей саройи маълумотларига кўра, Шарл де Голл авиаташувчиси бошчилигидаги француз кемалари гуруҳи аллақачон минтақада. Операция доирасида Шарқий Ўртаер денгизи, Қизил денгиз ва Ҳўрмуз бўғози ҳудудида ишлайдиган саккизта фрегат ва иккита десант вертолёт ташувчиси ҳам жалб қилинади.
Бундан ташқари, Франция савдо кемаларини Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳусийларнинг ҳужумларидан ҳимоя қилишга қаратилган Европа Иттифоқининг Operation Aspides ҳарбий-денгиз миссиясидаги иштирокини кучайтирмоқчи.
Феврал ойи охирида Яқин Шарқда бошланган уруш Форс кўрфазини океан билан боғлайдиган Ҳўрмуз бўғозида кема қатнови деярли тўхтаб қолишига олиб келди. Эрон Исроил ва АҚШ қўшма ҳужумига жавобан бўғозни тўсиб қўйди, минтақадан кемаларга дрон ва снарядлар билан ҳужум қилингани ҳақида мунтазам хабарлар келиб турибди. Оқибатда энг йирик нефт қазиб олувчи минтақадан экспорт тўхтаб қолди, бу эса нефт нархининг ошишига олиб келди.
Мавзуга оид
22:38 / 09.03.2026
Трамп Эрон билан уруш туфайли нефт нархини жиловлаш чораларини ўрганмоқда
21:53 / 09.03.2026
Эрон ҳукумати АҚШ ва Исроил тарафдорларининг мол-мулкини мусодара қилади
20:30 / 09.03.2026
Эронда янги олий раҳбарга қасамёд маросими бўлиб ўтди
19:03 / 09.03.2026