Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бу оддий смартфон эмас, балки асл мўъжиза: HONOR Magic8 Pro флагмани Ўзбекистон бозорига илк бор расман кириб келди
Глобал сунъий интеллект қурилмалари экотизими компанияси — HONOR бугун ўзининг янги авлод тасвирлаш ва интеллектуал имкониятлари орқали мобил фотография тушунчасини қайта белгилайдиган HONOR Magic8 Pro моделини Ўзбекистон бозорида сотувга чиқарганини эълон қилди.
Фото: HONOR
“Биз HONOR Magic8 Pro моделини Ўзбекистонда илк бор тақдим этаётганимиздан ғоят мамнунмиз. Ушбу қурилма нафақат мобил фотографияда, балки сунъий интеллект соҳасидаги қатъий интилишларимиз натижаси сифатида бутун смартфон тажрибасида улкан юксалишни англатади”, - деди HONOR бош директори Жеймс Ли.
Флагман даражасидаги фотография: AiMAGE билан тунги телефото тасвирлашнинг янги талқини
HONOR ўзининг AiMAGE камера тизимидаги сўнгги ишланмалари билан смартфон фотографиясини янги чўққиларга олиб чиқмоқда. Янги авлод сунъий интеллекти ёрдамида у мисли кўрилмаган тиниқлик, барқарорлик ва ижодий назоратни таъминлайди.
HONOR Magic8 Pro бугунги кунда саноатдаги энг илғор AI телефото тизимини тақдим этади. У 200 МП Ultra Тунги Telephoto камерасига эга бўлиб, 1/1.4 дюймли катта сенсор, f/2.6 кенг диафрагма, OIS (оптик стабилизация) ва 3.7x оптик зум билан жиҳозланган. Ушбу тизим ёруғлик қабул қилишни кескин яхшилаб, ҳатто узоқ масофаларда ҳам ўта аниқ деталларни тақдим этади. 50 МП Ultra Тунги Асосий Камера (f/1.6, OIS) ва 50 МП Ultra Кенг Камера (122°, 2.5 см HD макро) эса рангларнинг ёрқинлиги, табиий портретлар ва кенг кўламли пейзажлар билан ижодий имкониятларни янада кенгайтиради.

HONOR’нинг AI мослашувчан стабилизация модели ёрдамида фойдаланувчилар штативсиз ҳам сифатли яқинлаштирилган суратларни олиш имкониятига 7 баробар кўпроқ эга бўлади. Ушбу модел туфайли HONOR Magic8 Pro саноатдаги барқарор CIPA 6.5 даражасига эришди.
Сеҳрли Ранг (Magic Color) ва AI Расмлар агенти: чегарасиз ижодкорлик
HONOR Magic8 Pro’да саноатдаги илк сунъий интеллектга асосланган ранглар двигатели — Magic Color дебют қилди. Чуқур ўрганиш алгоритмларига таянган ҳолда, у 16,77 миллион рангни интеллектуал тарзда ажратиб олади. Суратга олишдан ташқари, AI Расмлар Агенти бир марта босиш ёки овозли буйруқ орқали амалларни бажаришга имкон беради. Кутилмаган лаҳзаларни тезкор муҳрлаш учун янги AI тугмаси жорий этилди. Бу қувват тугмасидан мустақил бўлган алоҳида тугма бўлиб, у экран қулфланган ҳолатда ҳам икки марта босиш орқали камерани бир зумда ишга туширади.

Илғор AI имкониятлари билан интеллектуал тажрибани янги босқичга кўтариш
HONOR Magic8 Pro ижодкорлик, мантиқий фикрлаш ва контекстни тушунишга асосланган сунъий интеллект тажрибасининг мувозанатлашган уйғунлигини тақдим этади.
MagicOS 10 операцион тизимида маҳаллий тарзда ишловчи HONOR AI идрок этиш, контекстни англаш ва ижро этишга эътибор қаратиб, ҳар бир ҳаракатни янада интуитив ва самарали қилади. У экрандаги контентни ақлли равишда тушунади, табиий тилдаги буйруқларни талқин қилади ва вазифаларни тезкор бажариш учун тизим созламаларини мослаштиради. Махсус AI тугмасини узоқ босиш орқали фойдаланувчилар “Экран бўйича AI тавсиялари” функциясига киришлари мумкин. Бу функция жорий ҳолатга мослашиб, AI Расмлар агенти, хулоса ва AI Deepfake’ни аниқлаш каби имкониятларни фаоллаштиради.

Унумдорлик, чидамлилик ва дисплей: қувват ва қулайлик уйғунлиги
Саноатда етакчи мобил чип — Snapdragon® 8 Elite Gen 5 билан жиҳозланган ушбу қурилма CPU, GPU ва AI ҳисоблаш қуввати бўйича саноатда етакчилик қилади. HONOR Magic8 Pro’да илк бор қўлланган GPU-NPU Heterogeneous AI технологияси паст сифатли ўйин тасвирларини юқори аниқликдаги (1080p) ва силлиқ (120fps) кадрларга айлантириб беради.

Смартфоннинг 7,100 мА/соат ҳажмли кремний-углеродли батареяси кун бўйи қувват билан таъминлайди, 100W симли ва 80W симсиз HONOR SuperCharge эса қувватни ўта тез тиклаш имконини беради. 6,71 дюймли LTPO OLED дисплей 1–120 Гц частота ва 6,000 nitsʼгача максимал ёрқинликни қўллаб-қувватлайди. Кўз саломатлиги учун эса 4320 Hz PWM Dimmʼнинг технологияси жорий этилган.

MagicOS 10: Шаффоф дизайн ва узлуксиз экотизим
MagicOS 10 янги, енгил ва шаффоф визуал услубни тақдим этади. Тизим нафақат чиройли кўринишга эга, балки HONOR Share орқали Android, iOS, macOS ва Windows қурилмалари ўртасида икки томонлама файл алмашишни янада осонлаштиради.
Ранглар, нарх ва сотувга чиқиши
HONOR Magic8 Pro Кунчиқар Тилла ва Қора Графит рангларида, ўртача 15 699 000 UZSʼдан бошланган нархларда Texnomart, CA Store, Asaxiy дўконлари ҳамда очиқ бозор расталарида сотувга чиқарилди.
Батафсил маълумот учун HONOR расмий сайтига ташриф буюринг: www.honor.com/uz-uz/phones/honor-magic8-pro/
HONOR ҳақида
HONOR — глобал миқёсдаги етакчи интеллектуал қурилмалар экотизими компаниясидир. Компания сунъий интеллект даврида инсон ва қурилма ўртасидаги алоқаларни инқилобий тарзда ўзгартиришга интилади.
HONOR Ўзбекистоннинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларига обуна бўлинг:
· Facebook: https://www.facebook.com/honoruzbekistan/
· Instagram: https://www.instagram.com/honoruzbekistan/
· Telegram: https://t.me/HonorUzbekistan
· YouTube: https://www.youtube.com/@Honor-Uzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:00 / 27.02.2026
Рақобат кучаймоқда: Galaxy S26 тақдимотидан кейин ҳамма нигоҳ энди HONOR Magic 8 Pro’га қаратилмоқдами?
16:47 / 13.12.2025
Бир сафарда икки олам: Хитойнинг тарихий ва келажак шаҳарларида HONOR инновацияларини кашф этдик
17:00 / 11.11.2025
HONOR яна ҳайратда қолдирди: янги ултра-мустаҳкам HONOR X9d тақдим этилди!
17:00 / 15.08.2025