Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рақобат кучаймоқда: Galaxy S26 тақдимотидан кейин ҳамма нигоҳ энди HONOR Magic 8 Pro’га қаратилмоқдами?
И жтимоий тармоқларда Samsung Galaxy S26 ҳақидаги янгиликлар тарқалаётган бир пайтда HONOR суҳбатни ўзгартирди. Samsung Galaxy S26 расмий тақдимотидан сўнг HONOR Uzbekistan ўзининг янги авлод флагмани — кутилаётган HONOR Magic 8 Pro келишини ишора қилувчи дадил ва ишончли ижтимоий кампанияни бошлади. Бугун бренд ўзининг навбатдаги флагманини илк бор Ўзбекистонда — HONOR Magic 8 Pro’ни тизер кўринишида намойиш этди. Ушбу қурилма рақобатчилардан икки энг талабчан йўналишда устун бўлиш учун яратилган: экстремал паст ёруғликда фотография ва проактив сунъий интеллект.

Бошқалар босқичма-босқич янгиланишларга эътибор қаратаётган бир вақтда, HONOR “Туннинг Қироли” камера тизимини тақдим этмоқда. 200MP Ultra Night Telephoto камераси билан жиҳозланган Magic 8 Pro деярли тўлиқ қоронғиликда ҳам — масалан, Тошкентдаги Ислом цивилизация маркази ёки энг қоронғи кутубхоналарда — бошқа смартфон сенсорлари фақат хира оладиган масофалардан ҳам аниқ ва тиниқ суратлар олишга мўлжалланган.


Рақиблар билан тўғридан тўғри таққослаш ўрнига HONOR Uzbekistan ижтимоий тармоқлар орқали креатив ёндашувини қўлламоқда. Қизиқарли визуал материаллар, кескин хабарлар ва тунги суратга олишга қаратилган тизерлар орқали бренд ўзининг “ҳақиқий флагман эволюцияси” деб атаган концепт атрофида қизиқиш уйғотмоқда.
Стратегик ижтимоий медиа ҳаракати
Samsung’нинг янги S26 тақдимоти даврида HONOR ижтимоий саҳифаларида (Instagram ва Тelegram) сирли, аммо кучли хабарлар билан чиқишни бошлади ва “Қадрли Sam” (Samsung)га қаратилган ижодий ишоралар берди, жумладан:
• “HONOR Magic 8 Pro камераси билан Galaxy ҳам ёрқинроқ порлайди”
• “Ҳақиқий флагман ўз мўъжизасини топади”
• Samsung кампаниясидаги “Сенинг смартфонинг бунга қодирми?” саволига жавобан — кечги ултра-телефото сурат намунасини кўрсатиб, “Албатта ва бундан ҳам ёрқинроқ. Ёруғлик бизнинг қўлимизда”, деган мазмунда жавоб беришди.

Айниқса, бу ёндашув кучли визуал контент ва тунги фотография имкониятларини намойиш қилиш орқали рақобатга ижодий жавоб сифатида тақдим этилмоқда.
Постлар HONOR’нинг Ultra AI Tungi фотографияси, янги авлод процессор қуввати ва премиум дизайн бўйича кучли томонларини нозик тарзда ёритиб, яқин орада бундан ҳам каттароқ янгиликлар бўлишига ишора қилмоқда.
HONOR Magic 8 Pro Ўзбекистонда флагман стандартларини қайта белгилаши кутилмоқда, жумладан:
• Илғор AI асосидаги тасвирлаш тизими (Aimage Camera)
• Инқилобий Ultra Tungi фотография имкониятлари
• Премиум ва мукаммал дизайн
• Флагман даражасидаги юқори самарадорлик оптимизацияси
• Ақлли AI экотизим интеграцияси
• кучли просессор ва батарея
Тўлиқ техник хусусиятлар тез орада эълон қилинса-да, дастлабки тизерлар Magic 8 Pro’ни шунчаки рақобатлашиш учун эмас — балки етакчилик қилиш учун яратилган қурилма сифатида қаралмоқда.

HONOR’нинг Ўзбекистондаги флагман мавқейини мустаҳкамлаши
Ўзбекистон HONOR учун стратегик аҳамиятга эга бўлган асосий бозорлардан бири бўлиб қолмоқда. HONOR Magic 8 Pro эса бренднинг шу пайтгача энг амбицияли ва биринчи бор флагман тақдимоти бўлиши кутилмоқда. Жасур ижтимоий ҳикоялар ва ўз вақтида амалга оширилган коммуникация орқали HONOR ўзини инновацион технология етакчиси сифатида янада мустаҳкамлайди.
Премиум смартфон сегментида рақобат кучайиб борар экан, битта хабар аниқ бўлиб қолмоқда:
Galaxy тақдим этилди. Аммо ҳақиқий мўъжиза (Magic) 6 март куни расман сотувини бошлаш арафасида.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
16:47 / 13.12.2025
Бир сафарда икки олам: Хитойнинг тарихий ва келажак шаҳарларида HONOR инновацияларини кашф этдик
17:00 / 11.11.2025
HONOR яна ҳайратда қолдирди: янги ултра-мустаҳкам HONOR X9d тақдим этилди!
17:00 / 15.08.2025
HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди
17:00 / 03.07.2025