Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда сунъий интеллект бўйича этика меъёрлари тасдиқланди
Адлия вазирлиги томонидан сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидалари давлат рўйхатидан ўтказилди. Мазкур ҳужжат 2026 йил 14 март куни 3787-сон билан рўйхатга олинган.
Фото: linkedin
Ҳужжатга кўра, сунъий интеллект технология ва тизимларидан фойдаланишда қонунийлик, шахс, жамият ва давлат манфаатлари ҳамда атроф-муҳитни ҳимоя қилиш устуворлиги, тушунарлилик, масъулият ва жавобгарлик, адолатлилик ва камситишга йўл қўймаслик, очиқлик ва шаффофлик, маълумотлар ҳимояси ҳамда ишончлилик ва хавфсизлик каби асосий этика тамойиллари белгиланди.
Шунингдек, айрим қарорларни қабул қилишда фақат сунъий интеллект тизимлари хулосаларига таянмаслик талаби ҳам жорий этилди. Хусусан, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига дахлдор юридик аҳамиятга эга қарорлар, шунингдек соғлиқни сақлаш соҳасида — касалликларни ташхислаш ёки даволаш усулларини белгилаш каби масалаларда қарор қабул қилишда сунъий интеллект натижаларига тўлиқ таяниш мумкин эмаслиги қайд этилган.
Қоидаларга мувофиқ, сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқувчи ва жорий этувчи шахслар фойдаланувчиларни мазкур технологиялардан қандай мақсадларда фойдаланиш мумкинлиги ёки тақиқланиши, шунингдек сунъий интеллектга асосланган қарорлар доимо мутлақ тўғри бўлмаслиги ҳақида огоҳлантириши лозим. Шу билан бирга, бундай ечимлардан асосан тавсиявий ёки маълумот манбаи сифатида фойдаланиш мумкинлиги тушунтирилиши керак.
Ҳужжатда, шунингдек, сунъий интеллект соҳасида иштирок этувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам белгилаб берилган. Мазкур этика қоидалари мамлакатда сунъий интеллект технологияларини масъулиятли ва хавфсиз қўллашни таъминлашга хизмат қилиши таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
20:03 / 05.04.2026
Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг 2 миллион рубл иш ҳақи ундириб берилди
13:42 / 31.03.2026
Ўзбекистонда 2026 йил бошида қандай автомобиллар сотилди?
13:09 / 31.03.2026
2025 йилда Ўзбекистонда реал иш ҳақининг ўсиши тезлашди
22:54 / 25.03.2026