“Bapco” нефтни қайта ишлаш заводига берилган зарбадан сўнг кўтарилаётган тутун. 9 март, Баҳрайн / Фото: Reuters

Кўрфаздаги бой араб давлатлари АҚШдан Эрон билан уруш бошлашни сўрамаган эди. Бироқ Ҳўрмуз бўғози ёпилгач, уларнинг кўпчилиги АҚШни – Эронни таҳдид солишга қодир ҳолатда қолдириб, ишни ярим йўлда тўхтатмасликка ундамоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги Кўрфаздаги учта манбасига таяниб маълум қилди.

«Бутун минтақа бўйлаб Эрон ҳар бир кўрфаз давлатига тегишли барча қизил чизиқларни кесиб ўтди, деган фикр кенг тарқалган», дейди Саудия Арабистонида жойлашган кўрфаз тадқиқот маркази раиси ва ҳукумат қарашларидан хабардор Абдулазиз Сағир.

«Аввалига биз уларни ҳимоя қилдик ва урушга қарши чиқдик. Аммо улар бизга қарата зарбалар йўллашни бошлагач, душманга айланишди. Уларни бошқача таснифлашнинг иложи йўқ», деб ҳисобламоқда саудиялик эксперт.

Теҳрон аллақачон ўз имкониятларини намойиш этиб улгурди: у дунё нефтининг қарийб бешдан бир қисми ўтадиган ва кўрфаз иқтисодиётининг асоси бўлган Ҳўрмуз бўғозида кемалар қатновини тўхтатиб қўйди. Шунингдек, кўрфазнинг 6 давлатидаги аэропортлар, портлар, нефт объектлари, савдо марказларига ракета ва дронлар билан ҳужум қилмоқда.

Ушбу ҳужумлар эса кўрфаз давлатларининг қўрқувини янада кучайтирди. Агар Эрон ихтиёрида бирон бир жиддий ҳужумкор қурол ёки ишлаб чиқариш қуввати қолдирилса, уни ҳар сафар кескинлик ошганда минтақанинг энергия ҳаёт йўлини гаровда ушлаш учун ишлатиши мумкин.

«Агар америкаликлар вазифа тўлиқ бажарилмасдан туриб чиқиб кетишса, биз Эрон билан юзма-юз ёлғиз қоламиз», дейди саудиялик эксперт Абдулазиз Сағир.

Уруш учинчи ҳафтасига кирди: АҚШ ва Исроилнинг ҳаво зарбалари кучайган, Эрон эса кўрфаз бўйлаб АҚШ базалари ва энергетика нишонларига қарата ўт очмоқда.

Фото: Reuters

Reutersʼнинг кўрфаздаги манбалардан бири бундай ҳолатда араб етакчилари орасидаги кайфият деярли бир хил эканини айтди: улар