Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ҳукумати стратегик газ захирасини яратишни истамоқда
Германия иқтисодиёт вазири Катерина Райхе федерал ҳукумат стратегик газ захирасини яратиш имкониятини кўриб чиқаётганини маълум қилди. Бундай механизм ташқи шоклар ва энергия нархининг қимматлаши ҳолатлари учун керак.
Фото: Getty Images
Германия федерал ҳукумати фавқулодда вазият юзага келган тақдирда фойдаланиш учун стратегик газ захирасини яратиши мумкин. Бу ҳақда 17 март, сешанба куни Германия иқтисодиёт ва энергетика вазири Катерина Райхе маълум қилди, деб хабар берди AFP.
Райхенинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати бундай захирани “имкон қадар тезроқ” яратиш учун турли имкониятларни кўриб чиқмоқда ва бу борада тегишли эксперт хулосаларини кутмоқда. Райхе стратегик газ захираси келаси қиш бошлангунга қадар яратилишига умид қилмоқда.
Германия иқтисодиёт ва энергетика вазири таъкидлашича, стратегик захирани яратиш бозорни издан чиқармаслиги учун у газ операторлари билан “жадал мулоқот” олиб бормоқда. Райхе мамлакат учун ҳам “бозор тамойиллари асосида ташкил этилган газ сақлаш бизнеси”, ҳам АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан уруши каби “ташқи шоклар сабабли келиб чиқадиган фавқулодда вазиятлар учун мўлжалланган восита” зарур, деб ҳисоблайди.
AFP қайд этишича, ҳозирги вақтда Германиядаги газ омборлари тахминан 22 фоизга тўлдирилган. Эрон билан уруш фонида нархлар ўсиши сабабли келаси ёзда уларни тўлдириш қийинлашиши мумкин. Шунинг учун ҳозир бозорда газни омборларга ҳайдаш учун иқтисодий рағбат мавжуд эмас.
Германиядаги газ омборларининг аксарияти 1 ноябрга қадар камида 80 фоизга тўлдирилган бўлиши керак. Европа Иттифоқида газ омборларининг тўлдирилиш даражаси бўйича мажбурий талаблар амал қилади — бу қоидалар Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан кейин жорий этилган бўлиб, 2027 йилгача амал қилади.
Европа Иттифоқи мамлакатлари иситиш мавсуми бошланишига қадар газ омборлари захиралари даражасини тахминан 90 фоиз атрофида таъминлаши, йил давомида эса оралиқ мақсадли кўрсаткичларга таяниши керак. Шунга қарамай, бозорда ноқулай вазият юзага келган ҳолларда улар омборларни тўлдириш бўйича белгиланган мақсадли даражаларга етиш муддатларидан четга чиқиши мумкин.
Мавзуга оид
17:15 / 23.03.2026
Германияда темирйўлга қўйилган бетон плиталар поезд авариясига сабаб бўлди
14:12 / 23.03.2026
Ҳинд-Тинч океанида янги яқинлашув: Берлин Токио билан алоқани мустаҳкамламоқда
09:56 / 21.03.2026
Германия Украинага қурол-яроғ экспортини соддалаштирди
13:05 / 19.03.2026