Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг Тула вилоятида вақтинчалик сақлаш марказидаги бир гуруҳ юртдошлар Ўзбекистонга қайтарилади
Икки томонлама музокаралар натижасида марказда узоқ вақтдан буён сақланиб келаётган бир гуруҳ фуқароларни яқин кунларда Ўзбекистонга қайтариш бўйича келишувга эришилди.
Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Россиянинг Тула вилоятидаги Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказига ташриф буюрди.
Ташриф давомида элчихонанинг бош консули Меҳриддин Хайриддинов муассасада сақланаётган ўзбекистонликларнинг яшаш ва овқатланиш шароитлари билан яқиндан танишди. Аниқланган муаммо ва камчиликлар бўйича Россия томони билан қатор музокаралар ўтказди.
Марказ раҳбарияти ва Россия Ички ишлар вазирлигининг вилоят бошқармаси вакиллари билан бўлиб ўтган мулоқотда фуқароларимизнинг ҳужжатларини тезкорлик билан расмийлаштириш ва уларни қисқа фурсатда ватанга қайтариш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар натижасида марказда узоқ вақтдан буён сақланиб келаётган бир гуруҳ фуқароларни яқин кунларда Ўзбекистонга қайтариш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
20:25 / 16.07.2026
АҚШ грин-карта талабгорлари учун 100 минг долларлик гаров жорий этиши мумкин
10:31 / 16.07.2026
Қозоғистон миграция назоратини кучайтирмоқда
22:07 / 15.07.2026
Россияда мигрантлар ҳаракатини кузатиш учун телефон сотиб олишга мажбурланиши мумкин
23:00 / 13.07.2026