Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд Трампнинг WSJ нашрига 10 миллиард долларлик даъвосини рад этди
Судья фикрига кўра, Трамп жавобгарларнинг «ёвуз нияти» борлигини ишончли тарзда исботлай олмади.
Флорида штатидаги федерал судья АҚШ президенти Доналд Трампнинг медиа магнат Руперт Мердок ва The Wall Street Journal (WSJ) нашрига қарши 10 миллиард долларлик даъвосини рад этди. Бу ҳақда CNBC хабар берди.
Даъво Трампнинг молиячи Жеффри Эпштейнга 50 ёшга тўлиши муносабати билан юборган беҳаё мактуби ҳақидаги мақола билан боғлиқ эди.
Судья Даррин Гейлс даъвони рад этишга қарор қилди, чунки Трамп жавобгарларнинг «ёвуз нияти» борлигини ишончли тарзда исботлай олмади - бу оммавий шахс даъвогар бўлган ишларда мажбурий шарт ҳисобланади. Шу билан бирга, суд Трампга ўзгартирилган даъво тақдим этишга рухсат берди.
Қарорда таъкидланишича, мақола эълон қилинишидан олдин журналистлар Трамп, ФТБ ва Адлия вазирлигидан изоҳ сўраган. Президент Трамп рад жавобини берган, Адлия вазирлиги умуман жавоб бермаган, ФТБ эса изоҳ беришдан бош тортган.
«Қисқаси, даъво ва мақола жавобгарларнинг тергов ўтказишга ҳаракат қилганини тасдиқлайди», деди судья.
2024 йил июль ойида суд муҳокамасига сабаб бўлган материалда WSJ нашрининг ёзишича, Трамп 2003 йилда Эпштейннинг 50 ёшга тўлиши муносабати билан унга беҳаё суратли мактубни юборган.
Трамп бунга изоҳ бераркан, хат ва расмнинг муаллифлигини рад этиб, ҳеч қачон бундай матнларни ёзмаганини ва расм чизмаганини айтди. Шунингдек, у материал эълон қилинган тақдирда нашрни судга бериш билан таҳдид қилди.
2008 йилда молиячи Жеффри Эпштейн фоҳишабозликни ташкил этишда айбини тан олди ва енгил жазо олди. 2019 йилда у вояга етмаганлар савдосида айбланиб, яна ҳибсга олинди. Шу йилнинг август ойида молиячи қамоқхонада ўз жонига қасд қилди.
Мавзуга оид
13:33
«Менсиз Исроил бўлмасди» – Трамп Исроилнинг Ливандаги ҳарбий тактикасини танқид қилди
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:16