Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Эрон портларини денгиз орқали тўлиқ қамал бошланганини эълон қилди
Америка раҳбарининг таъкидлашича, Эрон ҳарбий-денгиз кучлари аллақачон «денгиз тубида ётибди».
Фото: Reuters
АҚШ Эрон портларини денгиз орқали тўлиқ қамал қилишни бошлади. Бу ҳақда президент Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Америка раҳбарининг таъкидлашича, Эрон ҳарбий-денгиз кучлари аллақачон «денгиз тубида ётибди». Трамп сўзларига кўра, Яқин Шарқдаги операция давомида 158 та кема бутунлай йўқ қилинган.
«Биз уларнинг фақат озгина қисмини [қолдирдик], улар айтганидек, «тезкор зарба берувчи кемалар»ни йўқ қилмадик, чунки биз уларни жиддий таҳдид деб ҳисобламадик», деди у.
АҚШ президенти бу кемалардан бирортаси ўзи эълон қилган қамалга яқинлашса, дарҳол йўқ қилинишини таъкидлади. АҚШ денгиздаги қайиқларда гиёҳванд моддалар сотувчиларига қарши қўллаган йўқ қилиш тизимлари қўлланилади.
«Бу тез ва шафқатсиз. АҚШ ҳудудига денгиз орқали кириб келаётган гиёҳванд моддаларнинг 98,2 фоизи тўхтатилди!», деб хулоса қилди Доналд Трамп.
13 апрелдан бошлаб АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Эрон портларига киришни тўсиб қўйишни ва хавфсиз ўтиш учун Эронга пул тўлайдиган ҳар қандай кемани ушлаб қолишни режалаштирмоқда. Трамп бу борада бошқа давлатлар Қўшма Штатларга ёрдам беришини айтган, бироқ ҳозирча ҳеч ким ташаббусга қўшилмади.
Мавзуга оид
22:16 / 13.04.2026
Суд Трампнинг WSJ нашрига 10 миллиард долларлик даъвосини рад этди
22:02 / 13.04.2026
АҚШнинг янги режаси: Ҳўрмуз блокадаси амалга ошадими?
20:22 / 13.04.2026
Трамп Эрон портларини қамал қилмоқчи, бироқ унга ёрдам берувчилар топилмади – NYT
17:45 / 13.04.2026