Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат Думаси Путинга ўзи хоҳлаган мамлакатга ҳужум қилишга рухсат берди
Фото: AP
Россия Давлат думаси президентга россияликларга «тазйиқ ўтказилаётган» мамлакатларга қўшин киритиш ваколатини берувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.
Бу ҳужжат амалда Владимир Путинга хорижий давлатларга қарши ҳарбий амалиётлар бошлаш ҳуқуқини қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаб беради.
Қонун лойиҳасининг тушунтириш хатида Россия фуқароларини «хорижий давлатлар суди қарорларини ижро этиш орқали ҳибсга олиш, ушлаб туриш, жиноий ва бошқача усулда таъқиб қилиш» ҳолатларида ҳимоя қилиш зарурлиги кўрсатилган. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
«Давлат Думасининг Мудофаа қўмитаси қонун лойиҳасининг концепциясини қўллаб-қувватлайди, чунки таклиф этилаётган меъёр Россия фуқароларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, Россия ташкилотларини хорижий ноқонуний тажовузлардан ҳимоя қилишга, шунингдек, ташқи йўналишда давом этаётган ашаддий русофобия кампаниясига қарши курашишга ёрдам беради», деди Давлат Думасининг Мудофаа қўмитаси раиси Андрей Картаполов.
«Хавфсизлик тўғрисида»ги Россия федерал қонунининг амалдаги 8-моддасига кўра, президент хорижий ёки халқаро ёхуд давлатлараро органлар томонидан Россия манфаатларига ёки Россия оммавий ҳуқуқ-тартибот асосларига зид қарорлар қабул қилинган ёки ҳаракатлар амалга оширилган тақдирда Россия ва унинг фуқароларини ҳимоя қилиш бўйича Россия қонунчилигига мувофиқ чоралар кўради.
Мавзуга оид
07:38
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
09:23 / 04.05.2026
Россия 2024 йилдан бери биринчи марта Украина билан урушда ҳудудларини йўқота бошлади
16:56 / 01.05.2026
Уруш одатга айланди. Дунё оталар уйига тобутда қайтаётганига ўрганиб қолди
21:18 / 30.04.2026