Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 490 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди
У Самарқанд туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг турмуш ўртоғига иссиқхона ташкил қилиш учун ажратиб берилган 2 гектар ер майдонини сотишни режалаштирган.
Самарқанд шаҳрида ер участкасини ноқонуний сотишга уринган шахс қўлга олинди.
Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, у Самарқанд туманида истиқомат қилувчи фуқаро билан тил бириктириб, унинг турмуш ўртоғига иссиқхона ташкил қилиш учун ажратиб берилган 2 гектар ер майдонини сотишни режалаштирган.
Шахс харидорга ушбу ерни 490 минг АҚШ долларига сотишини, шунингдек мансабдор танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 50 минг доллар талаб қилган.
У Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
18:49 / 04.06.2026
Саида Мирзиёева Глобал экологик жамғарма Ассамблеясида иштирок этди
20:37 / 03.06.2026