2026 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 6 млн 825 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,4 фоизга ўсди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Ҳудудлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори миқдори Тошкент шаҳри (11 млн 684 минг), Навоий (8 млн 453 минг) ва Тошкент вилоятида (6 млн 169 минг), энг кам миқдори эса Қашқадарё (4 млн 665 минг), Сурхондарё (4 млн 724 минг) ва Фарғона (5 млн 19 минг) вилоятларида қайд этилган.

Ойлик маошларнинг энг юқори ўсиши Наманган (+19 фоиз) вилояти, Тошкент шаҳри (+18,8 фоиз) ва Жиззах (+17,3 фоиз) вилоятларида кузатилган.
Ҳисобот даврида фақатгина иккита маъмурий ҳудудда (Тошкент шаҳри ва Навоий вилояти) номинал иш ҳақи республикадаги ўртача даражадан юқори бўлиб, қолган барча ҳудудларда бу кўрсаткич республика даражасидан турли миқдорда паст шаклланган.
Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги иш ҳақи фарқи яна катталаша бошлаган. Хусусан, энг юқори (Тошкент) ва энг паст (Қашқадарё) иш ҳақи ўртасидаги тафовут 2,5 баробар бўлган.
2020-2025 йилларда энг кўп ва энг кам ўртача ойлик тўланувчи ҳудудлардаги тафовутлар:
- 2020 йилда: (Тошкент/Қашқадарё). Фарқ – 96 фоиз;
- 2021 йилда: (Тошкент/Сурхондарё). Фарқ – 2,03 баробар;
- 2022 йилда: (Тошкент/Самарқанд). Фарқ – 2,17 баробар;
- 2023 йилда: (Тошкент/Наманган). Фарқ – 2,25 баробар;
- 2024 йилда: (Тошкент/Қашқадарё). Фарқ – 2,5 баробар;
- 2025 йилда: (Тошкент/Қашқадарё). Фарқ – 2,4 баробар.
Ҳисобот якунларига кўра, соҳалар кесимида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори:
- банк, суғурта, лизинг ва кредит воситачилик фаолиятида – 18 млн 595 минг сўм;
- ахборот ва алоқа соҳасида – 16 млн 525 минг сўм;
- ташиш ва сақлаш соҳасида – 10 млн 709 минг сўм;











