Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МО давлатлари тупроқни ҳимоя қилиш учун кенг кўламли иқлим лойиҳасини тайёрламоқда
Асосий мақсад — Орол денгизи қуриётган ва иқлим ўзгариши тезлашиб бораётган бир пайтда тупроқ унумдорлигини сақлаб қолиш.
Марказий Осиё мамлакатларида янги иқлим лойиҳаси келгуси йилдан бошланиши мумкин, деб хабар берди Kazinform агентлиги. Асосий мақсад — иқлим ўзгариши тезлашиб бораётган бир пайтда тупроқ унумдорлигини сақлаб қолиш.
Минтақада ерларнинг деградацияси, чўлланиш ва биологик хилма-хилликнинг йўқолиши кузатилмоқда. Германиялик эколог Даниэл Гереке сўзларига кўра, бу қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги учун таҳдидларни оширади.
Таъкидланишича, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан тузилаётган ушбу лойиҳа барча омилларни ҳисобга олади, илмий маълумотлар ва таҳлилларга таянади ҳамда сунъий интеллектдан прогнозлаш воситаси сифатида фойдаланади.
Ташаббус энг яхши глобал амалиётларни бирлаштириши ва Марказий Осиёда ерлардан барқарор фойдаланишни тарғиб қилишга қаратилган. Лойиҳани молиялаштириш учун ариза аллақачон БМТ Яшил иқлим жамғармасига топширилган.
«Биз узоққа боришимиз шарт эмас, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон аллақачон тупроқ деградацияси ва шўрланишга дуч келмоқда. Бунга Орол денгизи атрофидаги вазият ёрқин мисол бўла олади, бу эса сув ва ер ресурсларини самаралироқ бошқариш, шунингдек, стратегик режалаштириш зарурлигини таъкидлайди. Мақсад — Марказий Осиёда ҳақиқий ечимлар қоғозда қолиб кетмаслиги, балки амалда қўлланилишини таъминлаш. Агар Яшил иқлим жамғармасида ариза маъқулланса, лойиҳа келгуси йилда бошланиши мумкин», деди «Марказий Осиёда иқлим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда ерларни комплекс бошқариш» минтақавий дастури раҳбари Даниэл Гереке.
Мавзуга оид
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
09:53 / 19.06.2026
Ўзбекистонда урбанизация даражаси 51 фоизга етди
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
11:30 / 11.06.2026