Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилнинг I чорагида Ўзбекистонда солиқ тушумлари 24 фоизга ошди
Йиғилган солиқларнинг учдан бир қисми фойда солиғи ҳиссасига тўғри келган – 20,4 трлн сўм. Шунингдек,умумий солиқ тушумларида қўшилган қиймат солиғи (12,5 трлн сўм) ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг (10,7 трлн) улуши ҳам юқори шаклланган.
2026 йилнинг I чорагида солиқ тушумлари 63,6 трлн сўмни ташкил етди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга кўп, дея хабар берди Солиқ қўмитаси.

Солиқ турлари кесимида тушум (2025 йил мос даврига нисбатан ўсиш):
— фойда солиғи – 20,4 трлн сўм (+43 фоиз);
— ҚҚС – 12,5 трлн сўм (+27 фоиз);
— ЖШОДС – 10,7 трлн сўм (+15 фоиз);
— ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ – 6 трлн сўм (+17 фоиз);
— акциз солиғи – 4,6 трлн сўм – (+1 фоиз);
— солиқсиз тушумлар (дивидендлар, бож, жарима) – 3,3 трлн сўм (+1 фоиз);
— ер солиғи – 2,8 трлн сўм (+34 фоиз);
— мол-мулк солиғи – 2,3 трлн сўм (+11 фоиз);
— АОС – 0,6 трлн сўм (+12 фоиз);
— сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ – 0,4 трлн сўм (+82 фоиз).
Мавзуга оид
18:49 / 06.06.2026
“6 фоизлик ҚҚСга автоматик ўтилмайди” — янги солиқ тартиботига экспертлар шарҳи
14:11 / 03.06.2026
ҚҚС чегараси 5 млрд сўм бўлди. Эркинлашган бизнес нима демоқда?
12:40 / 30.05.2026
Кичик бизнесга кенг кўламли солиқ эркинликлари эълон қилинди (батафсил)
10:34 / 29.05.2026