Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев SOCAR ва British Petroleum билан ҳамкорликни ривожлантириш режаларини муҳокама қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни «Ўзбекистон энергетика ҳафталиги – 2026» форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Озарбойжоннинг SOCAR компанияси бош директори Равшан Нажаф ҳамда British Petroleum компанияси раҳбарияти Ариэл Флорес ва Жованни Кристофолини қабул қилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Учрашувда энергетика ва нефть-газ соҳасида етакчилардан ҳисобланган ушбу йирик компаниялар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Энергетика соҳасидаги кооперация муваффақиятли кечаётгани мамнуният билан қайд этилди. SOCAR компанияси Устюрт платосидаги углеводород конларини ўзлаштириш лойиҳасини амалга оширишда Ўзбекистоннинг шериги ҳисобланади. SOCAR Ўзбекистонда ваколатхона очадиган бўлди.
Ушбу кенг кўламли лойиҳага British Petroleum компанияси қўшилганига юксак баҳо берилди. Нефть-газ соҳасида углеводород хомашёсини қидириш, қазиб олиш ва чуқур қайта ишлаш, нефть ва нефть маҳсулотларини узоқ муддатли етказиб беришни йўлга қўйиш ҳамда тармоқ учун мутахассис кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.


Бундан ташқари, Озарбойжон футбол федерациялари ассоциацияси раиси сифатида ҳам фаолият юритаётган Равшан Нажаф давлатимиз раҳбарига 2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбойжонда ёшлар ўртасидаги U-20 жаҳон чемпионатини ўтказишга биргаликда тайёргарлик кўришдаги кўмаги учун миннатдорлик билдирди.


Мавзуга оид
20:31
Тошкентда “Мингўрик – Чилонзор буюм бозори” метрополитен линияси қурилади
16:10
BP Устюртдаги йирик газ лойиҳасига қўшилди
21:17 / 12.05.2026
Президент Бразилия ташқи ишлар вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
21:09 / 12.05.2026