Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой санкцияларни четлаб ўтиш учун АҚШ давлат котибининг исмини «ўзгартирди»
Хитой расмийлари АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг мамлакатга учиб келиши учун унинг фамилияси ёзилишини ўзгартирди, деб хабар берди AFP. Рубио Хитой санкциялари остида, шунинг учун унга мамлакатга кириш тақиқланган.
Хитой Марко Рубио Флорида штатидан АҚШ сенатори бўлганида унга қарши икки марта санкциялар киритган. Биринчи марта 2020 йил июль ойида. Хитой ҳукумати Рубиони мамлакат ички ишларига аралашганликда айблади. Бунга Хитойнинг шимоли-ғарбидаги Шинжон автоном райони аҳолисининг ҳуқуқлари поймол этилаётгани ҳақидаги баёнотлар сабаб бўлган. Ўша йилнинг август ойида қўшимча санкциялар жорий этилди.
Марко Рубионинг Хитойга учиб келиши учун Хитой ҳукумати унинг фамилиясидаги бир иероглифни ўзгартирди. 12 май куни Хитой томони давлат котибининг ташрифига рухсат беришини тасдиқлади.
«Санкциялар жаноб Рубионинг АҚШ сенатори лавозимида ишлаган давридаги сўзлари ва ҳаракатларига қарши қаратилган», деди Хитойнинг АҚШдаги элчихонаси матбуот котиби Лю Пенюй.
Марко Рубио АҚШ президенти Доналд Трампнинг 2017 йилдан бери Хитойга илк ташрифи чоғида унга ҳамроҳлик қилган америкалик расмийлар қаторида Хитойга борди. Оқ уй раҳбари билан бирга Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет, АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир ва бошқалар ҳам бор. Америка президентининг ташрифи 13-15 май кунлари давом этади. Унинг Хитой раиси Си Жинпинг билан учрашуви режалаштирилган.
Мавзуга оид
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10 / 24.06.2026
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026