Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Эрон урани бўйича янги баёнот берди
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ихтиёридаги бойитилган уран захиралари ёки АҚШга олиб кетилиб, у ерда йўқ қилиниши, ёки АЭХА назорати остида жойида бартараф этилишини маълум қилди.
У ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида қолдирган баёнотида Эрон уранини мамлакат ҳудудидан ташқарига олиб чиқмасдан туриб йўқ қилиш энг мақбул вариант эканини таъкидлади. Трамп шу билан бирга бойитилган уранни “ядровий чанг” деб атаган.
АҚШ ва Исроил Эроннинг ядровий дастурини мамлакатга қарши ҳарбий ҳаракатларнинг асосий сабабларидан бири сифатида кўрсатмоқда. Вашингтон маълумотларига кўра, Теҳрон ҳозирда 60 фоизгача бойитилган 440 килограммдан ортиқ уран захирасига эга.
Мутахассислар фикрича, ушбу уран қисқа муддат ичида 90 фоизгача бойитилиши мумкин ва бу уни ядровий қурол ишлаб чиқариш учун яроқли ҳолатга келтиради.
Эрон расмийлари эса мамлакат ядровий дастури фақат тинч мақсадларга қаратилганини таъкидлаб келмоқда. Шу билан бирга, янги ҳужумлар содир бўлган тақдирда уранни янада юқори даражада бойитиш мумкинлигини билдирган.
Ҳозирча Теҳрон АҚШ ёки бошқа давлатга бойитилган уран захираларини топшириш бўйича ҳеч қандай келишувни расман тасдиқламаган.
Мавзуга оид
11:40
46 та давлат учун террористик ташкилот – Эрон ислом инқилоби муҳофизлар корпуси қандай тузилма?
09:18
Ҳўрмуз бўғозидаги ҳужумдан кейин АҚШ Эронга зарба берди
21:31 / 26.06.2026
Трамп Эронни Ҳўрмуз бўғозидаги сулҳни бузганликда айблади
09:40 / 24.06.2026