Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон жамоаси футбол бўйича меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди
Тошкент шаҳар 22-сон меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан тузилган жамоа барча учрашувларда ғалаба қозонди.
Полшанинг Варшава шаҳрида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида футбол бўйича ХI жаҳон чемпионати якунланди.
Хабар қилинишича, мазкур мусобақада Ўзбекистон жамоаси чемпионликни қўлга киритди.
“Тошкент шаҳар 22-сон меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан тузилган жамоа 7 та учрашувда ғалаба қозониб, финал босқичига йўл олди ва ҳал қилувчи баҳсда ҳам зафар қучиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди”, дейилади Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабарида.
Қайд этилишича, мусобақада бутун дунёдан 35 та жамоа иштирок этган.
Мавзуга оид
20:35 / 16.06.2026
Ўзбекистонлик ҳакамлар Шотландия - Марокаш ўйинига тайинланди
23:42 / 11.06.2026
Жозе Моуринио «Реал»га қайтди
21:30 / 10.06.2026
Америкада тарихдаги энг қиммат жаҳон чемпионати бошланмоқда — барчаси мухлислар пули ҳисобига
20:33 / 04.06.2026