Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одам савдосида гумонланган аёл Истанбулда ушланди
Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти ҳамда Туркия Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида одам савдосида гумонланган ва бир неча йилдан буён қидирувда бўлган аёл қўлга олинди.
Маълум қилинишича, 1995 йилда туғилган мазкур аёл 6 йил муқаддам содир этилган жиноят юзасидан қидирувга берилган бўлиб, Туркияга қочиб кетиб, узоқ вақт давомида яшириниб юрган.
Тергов маълумотларига кўра, у Истанбул шаҳрида яшаб келган ҳолда 2025 йилда шериклари билан тил бириктириб, бир нечта аёлларни моддий манфаат эвазига шаҳвоний хизматлар кўрсатишга жалб қилган.
Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи яна бир нечта аёлни Туркияга юборишга уринган вақтда далилий ашёлар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
15:36 / 07.04.2026
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди
19:27 / 05.04.2026