Ўзбекистон | 08:53
476
1 дақиқада ўқилади

Креатив индустрияга солиқ енгилликлари берилди

Ўзбекистонда креатив иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш мақсадида мазкур соҳада фаолият юритувчи ташкилотлар ва улар жалб қиладиган чет эллик ҳамкорлар учун қатор солиқ имтиёзлари жорий этилди. Янги тартиб 2026 йил 1 январдан 2030 йил 1 январгача амал қилади.

Сунъий интеллект яратган сурат

«Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун (1157-сон, 2026 йил 7 июл) билан креатив иқтисодиёт соҳасини рағбатлантиришга қаратилган янги солиқ имтиёзлари белгиланди.

Қонунга кўра, 2026 йил 1 январдан 2030 йил 1 январга қадар Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Креатив индустрия парки резидентлари томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларга жалб қилинган чет эл контрагентлари қатор солиқлардан озод этилади.

Хусусан, улар қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС), тўлов манбаида ундириладиган фойда солиғи ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўламайди.

Мазкур имтиёзлар чет эл контрагентлари креатив индустрия соҳасига бевосита боғлиқ бўлган ишлар ва хизматларни бажариш учун жалб этилган ҳолатларда қўлланилади.

Мазкур ўзгаришлар креатив иқтисодиётга хорижий мутахассислар ва компанияларни кенгроқ жалб қилиш, соҳада халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда инвестициявий жозибадорликни оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид