Жамият | 19:06
671
1 дақиқада ўқилади

Коммунал хўжалиги ходимлари учун фахрий унвон таъсис этилмоқда

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган коммунал хўжалиги ходими” фахрий унвонини таъсис этишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Сенатга юборилди.

Ҳужжат билан “Ўзбекистон Республикасида коммунал, маиший ва савдо соҳасида хизмат кўрсатган ходим” фахрий унвони негизида “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган коммунал хўжалиги ходими” фахрий унвони таъсис этилмоқда.

Таъкидланишича, ушбу қонун лойиҳасининг асосий мақсади — коммунал хўжалиги ходимларининг кўп йиллик ҳалол ва самарали меҳнатини эътироф этиш, уларнинг жамиятдаги нуфузи ва ижтимоий мақомини ошириш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда соҳада юқори касбий маданият, масъулият ва фидойиликни рағбатлантиришдан иборат.

Қайд этилишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши соҳадаги ходимларнинг касбий фаолиятини муносиб қўллаб-қувватлаш, ёш ва малакали кадрларни соҳага жалб этиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда коммунал хўжалиги тизимида хизматлар сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

 

 

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид