Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони таъсис этилади
Турли соҳаларда юқори натижаларга эришиб келаётган бизнес вакилларини тақдирлаш тизимини жорий этиш мақсадида алоҳида давлат мукофоти таъсис этилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Қонун билан турли соҳаларда юқори натижаларга эришиб келаётган бизнес вакилларини тақдирлаш тизимини жорий этиш мақсадида алоҳида давлат мукофотини таъсис этиш назарда тутилмоқда.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши янги иш ўринлари яратиш, инновациялар жорий қилиш, экспорт қилиш ва етук мутахассислар тайёрлашда барчага намуна бўладиган ҳамда жамиятимиз ҳаётининг турли соҳаларида юқори натижаларга эришиб келаётган бизнес вакилларини тизимли тақдирлаш имконини бериши таъкидланмоқда.
Шу билан бирга, ушбу унвонни таъсис этиш орқали тадбиркорларнинг мамлакатимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссасига эътиборни қаратиш ва баҳолаш, катта ютуқларга эришган ва жамиятнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этишда фаол иштирок этаётган тадбиркорларни аниқлаш ҳамда уларни тақдирлаш, аҳолини, айниқса, ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва бизнесга қизиқишни юксалтириш мақсад қилинган.
Мавзуга оид
19:55 / 02.07.2026
Танзила Норбоева раислигида Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси муҳокама қилинди
20:11 / 18.06.2026
Бахтиёр Исломов Олий суд раиси лавозимидан озод этилади
08:32 / 20.05.2026
Наркожиноятлар учун шартли озод қилиш тартиби чекланади
19:00 / 19.05.2026