Ўзбекистон | 10:29 / 06.09.2025
2195
1 дақиқада ўқилади

Академик Тоҳир Арипов фахрий унвон билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Тоҳир Ариповни «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирлади

Ўзбекистон президенти Тоҳир Ариповга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ҳужжатда айтилишича, унга фахрий унвон мамлакатда илм-фан соҳасини ривожлантириш, халқ илмий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, хусусан, биофизика йўналишидаги фундаментал тадқиқотлари билан кўплаб муҳим ихтиролар, илғор инновацион лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишга қўшган катта ҳиссаси, иқтидорли ёш олимларни тайёрлаш, навқирон авлодни ватанга муҳаббат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан берилган.

Маълумот учун, Тоҳир Арипов Ўзбекистон Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институти лаборатория мудири, академик ҳисобланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид