Ўзбекистон | 19:41
1273
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Қатар амирига таъзия йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга унинг отаси, Қатар давлатининг собиқ амири шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний вафот этгани муносабати билан таъзия йўллади.

Фото: Пресс-служба президента

Ҳамдардлик мактубида шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний узоқ йиллар Қатар давлатининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, улкан бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини юксалтириш, мамлакатни ҳар томонлама ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшгани, ўз Ватанининг чинакам фидойи ва олижаноб фарзанди бўлгани таъкидланади.

“Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги дўстона алоқалар ва ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга муносиб улуш қўшган шайх Ҳамад Ол Соний аъло ҳазратларининг ёрқин хотираси ва ўчмас номи қалбларимизда абадий сақланиб қолади”, - дейилади мактубда.

Ўзбекистон раҳбари Қатар амирига, унинг оила аъзолари ва барча яқинларига, бутун Қатар халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.

Қатарнинг собиқ амири, мамлакат тараққиётининг асосий меъморларидан бири бўлган шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний 12 июл куни 74 ёшида вафот этди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид