Жамият | 23:14 / 12.07.2026
940
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда сув сепиш ва суғориш ишлари кучайтирилди

Иссиқ об-ҳаво шароитида пойтахт аҳолиси учун қулай шароит яратиш ҳамда яшил ҳудудларни асраш мақсадида Тошкентда сув сепиш ва суғориш ишлари кучайтирилди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилишича, марказий ва асосий кўчаларда махсус техникалар ёрдамида сув сепиш ишлари белгиланган жадвал асосида давом этмоқда.

Шу билан бирга, газонлар, дарахтлар ва бошқа яшил ҳудудларда суғориш ишлари ҳам кучайтирилди.

“Мазкур ишлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси, Тошкент шаҳар Махсус суғориш ускуналарини таъмирлаш ва сақлаш ихтисослаштирилган бошқармаси ҳамда Алоҳида аҳамиятга эга кўчаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бошқармаси томонидан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Шунингдек, яқин вақт ичида шаҳар фаввораларининг узлуксиз ишлаши ҳам таъминланади”, дейилади хабарда.

Аввалроқ Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри ва яна 8 та туманда жазирама иссиқ туфайли боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилиши хабар қилинганди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид