13 Ноябрь

15:26

«ЕОИИга кириш бошқа минтақалар билан савдо юритишни мураккаблаштиради» — ХВЖ вакили

Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига кирган тақдирда ҳам, дунёнинг барча мамлакатлари билан савдо учун очиқ бўлиб қолиши керак, деб ҳисоблайди Халқаро Валюта Жамғармасининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё департаменти директори ўринбосари Юха Кяхконен. Батафсил

15:12

«Минор» масжидига янги имом тайинланди

Тошкент шаҳридаги марказий масжидларга янги имом-хатиблар тайинланди. Батафсил

14:30

«Танқидни фақат Оллошукурова қилмаяпти» — Комил Алламжонов руҳий шифохонага тушган блогер ҳақидаги саволга жавоб қайтарди

12 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида руҳий шифохонага ётқизилган блогер Нафосат Оллошукурова билан боғлиқ ҳолатга ойдинлик киритилди. Батафсил

13:52

Пешқадамлик учун «жанг». Осиёда бизни қандай учрашувлар кутмоқда?

Ушбу ҳафтада барчанинг диққат-эътибори терма жамоалар иштирокидаги ўйинларга қаратилади. Хусусан, 14 ноябрь, пайшанба куни Осиё бўйлаб ЖЧ-2022нинг саралаш босқичи доирасидаги 5-тур учрашувлари ўтказилади. Батафсил

10:34

9 ёшидаёқ бакалавр - нидерландиялик вундеркинд рекордга яқинлашяпти

Яқинда олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг энг ёш эгасига нидерландиялик 9 ёшли Лоран Симонс айланади, у бир неча ойдан сўнг Эйндховен техника университетини битиради. Батафсил

09:40

Атамбоев: «Қўрқув ва хиёнат, разолат ва ёлғонга асосланган ҳокимият ҳеч қачон мустаҳкам бўлмайди»

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев мамлакатдаги вазият ва Қўй-Тош қишлоғида 7-8 август кунлари содир бўлган воқеалар ҳақида очиқ мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда Knews ёзмоқда. Батафсил

09:17

Nukus city қурилиши туфайли 400дан ортиқ уй бузилади

Нукус шаҳри марказида Nukus city шаҳарчаси қурилиши учун белгиланган ҳудудда 400дан ортиқ хусусий уйлар босқичма-босқич бузилиши белгиланган. Батафсил

08:08

Икки туман ва икки вилоятда электр энергиясида вақтинча узилиш бўлади

13 ноябрь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги 8-мавзе ҳудудига қарашли 10 кВ 961-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида, 42, 43, 44, 45, 46, 48, 49, 50, 51-сонли кўп қаватли аҳоли яшаш уйларида электр энергияси бўлмайди. Батафсил

00:06

Вилоят ҳокимлари тадбиркорларга мурожаат билан чиқиш қилишди

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 7 ноябрь куни тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Батафсил

12 Ноябрь

21:00

Талабалар учун қишки таътил муддати ўзгариши мумкин

Талабалар 20 декабрдан қишки таътилга чиқишлари мумкин Батафсил

18:40

Бош прокуратура «буханка» нархи ошишига қандай омиллар таъсир кўрсатаётганини санади

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси «Буханка» нархи ошиши бўйича муносабат билдирди. Батафсил

18:20

Кириш имтиҳонларига мажбурий фанлар нега қўшилди? ДТМ бошқарма бошлиғи изоҳ берди

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб абитуриентлар ОТМга кириш учун 5та фандан имтиҳон топширади. Батафсил

15:19

Тошкент чорраҳаларида «Вафел чизмалари» ташкил этилмоқда. Ҳайдовчиларга кўникиш учун вақт берилади

Тошкентнинг бир нечта чорраҳаларида «Вафел чизмалари» ташкил этилмоқда. Батафсил

13:48

Абдугаппор Киргизбаев Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири этиб тайинланди 

Ҳукумат қарори билан Абдугаппор Каримжонович Киргизбаев Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментининг мудири этиб тайинланди. Батафсил

12:06

ЙПХ инспекторининг кўкрак нишони, радиоалоқа воситаси ва жезл таёғини тортиб олган фуқаро 10 ойга қамалди

Жорий йилнинг 7 август куни Бухоро шаҳрининг “Марказий бозор” чорраҳасида хизмат фаолиятини олиб бораётган ЙПХ инспектори билан қоидабузар ҳайдовчи ўртасида содир бўлган жанжал суд муҳокамасигача етиб борди.  Батафсил

11:44

Назарбоевдан ташаббус: Қозоғистон собиқ президенти Путин ва Зеленскийга таклиф билан чиқди

Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев Россия президенти Владимир Путин ва Украина раҳбари Владимир Зеленский ўртасида учрашув ўтказишни таклиф қилгани ҳақида айтди.  Батафсил

09:47

Маҳаллийлаштирилган спортчи ўзбек спорти тарихида илк бор бешкурашда Олимпия ўйинларига лицензия қўлга киритди

Хитойнинг Ухань шаҳрида замонавий бешкураш бўйича Осиё-Океания минтақаси учун Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа бўлиб ўтмоқда.  Батафсил

07:39

Қашқадарёда 5 нафар шахс ушланди. Улар 26 ёшли қизнинг номусига тегишган

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида яшовчи ўттиз ёшдан ошган беш нафар фуқаро ушланди. Батафсил

11 Ноябрь

22:50

«Иккита доим биттадан яхши» — Европалик эксперт Хитой ва Россиянинг минтақадаги гегемонлиги ҳақида

Самарқандда «Валдай» мулоқот клубининг Х Осиё конференцияси ўтказилмоқда. «Марказий Осиё ва Евроосиё: глобал тартибсизлик чақириқларига жавобан кўп томонлама ҳамкорлик» мавзусидаги конференцияда қатнашган германиялик эксперт Ҳанс-Йоаҳим Шпангер Kun.uz мухбирининг саволларига жавоб берар экан, минтақадаги Хитой ва Россиянинг етакчилиги ҳақида гапирди. Батафсил

22:17

Оммавий намойишлар йили. Янги «араб баҳори» ва Эроннинг хавотири

Ироқда ҳам, Ливанда ҳам намойишларнинг яққол етакчилари йўқ, асосан ёшлар, қизлар ва талабалар кўчаларга чиқмоқда. Батафсил

20:55

«Тошкентда 5 болали оила 2,5 млн сўм ойликка яшай олади» – ХДП лидери истеъмол саватчаси ҳақида

Сиёсий партиялар раҳбарлари ўртасидаги «Демократик дебат» ток-шоусида истеъмол саватчаси мавзуси ҳам кўтарилди. Батафсил

19:53

Tashkent city’да писта пўчоғини ерга ташлаган қоидабузар жаримага тортилди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари Tashkent city’да ерга писта пўчоғини ташлаган шахсни жаримага тортишди. Батафсил

19:32

«Валдай» конференциясида ШҲТ штаб квартирасини Тошкент ёки Самарқандга кўчириш таклиф қилинди

Самарқандда «Валдай» мулоқот клубининг Х Осиё конференцияси ўтказилмоқда. «Марказий Осиё ва Евроосиё: глобал тартибсизлик чақириқлари олдидан кўп томонлама ҳамкорлик» мавзусидаги конференцияда қатнашаётган Қирғизистон бош вазири маслаҳатчиси Қубатбек Раҳимов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти штаб квартирасини Марказий Осиёдаги шаҳарлардан бирига кўчиришни таклиф қилди. Батафсил

19:00

Блумберг президентлик пойгасига қўшилди. Бу кучлар мувозанатини қандай ўзгартиради?

АҚШ президентлиги учун Демократик партиядан номзодлар сони яна биттага кўпайди. Нью-Йоркнинг собиқ мэри, 77 ёшли Майкл Блумберг Алабама штатида зарур ҳужжатларни топширди ва 2020 йилги президентлик сайловлари учун партиянинг 17-номзодига айланди.  Батафсил

18:08

Абдулла Арипов ва Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг имзоларини қалбакилаштирган жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг имзоларини қалбакилаштирган шахсларни қўлга олишди ва уларга суд ҳукми ўқилди. Батафсил

18:02

Башар Асаднинг оиласи «Москва-сити»дан 19та апартамент сотиб олди — ОАВ

Москвада кўчмас мулкларга эга бўлган Асаднинг барча қариндошлари халқаро санкциялар рўйхатига киритилган. Батафсил

17:29

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКдаги таркибий ўзгаришлар якунланди

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5584-сонли фармонига мувофиқ, махсус тузилган Ишчи комиссия томонидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКни қайта ташкил этишга доир комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва амалий кўмаклашиш бўйича ишлар олиб борилди. Батафсил
Top