1 Декабрь

20:32

Қашқадарёда ўқувчи қизлар кечқурун юпун кийинган ҳолда ҳокимиятнинг тадбирига жалб қилинди

Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов бошчилигидаги мутасаддилар иссиқ кийим кийиб олган ҳолда, ўқувчи қизлар юпун кийинган бўлган. “Ёшлар дафтари”да турганларга субсидия асосидаги меҳнат қуроллари ва сертификатларни топшириш тадбирига гўёки байрамоналик бағишлаш учун болалардан фойдаланилган. Батафсил

18:24

Украинага 150 км масофага уча олувчи ракеталар етказиб бериш таклиф қилинди. Бу ўзи қандай қурол?

Украина қуролли кучлари аллақачон 70 километрдан ортиқроқ масофадаги нишонларни йўқ қилишга қодир юқори аниқликдаги бошқариладиган ракета тизимидан муваффақиятли фойдаланиб келмоқда. Батафсил

13:20

ХВЖ Украинадаги уруш туфайли Марказий Осиёда камбағаллар сони 1 миллионга кўпайишини тахмин қилди

30 Ноябрь

21:07

Консерватив ислоҳотчи ва мусиқа шайдоси. Хитойнинг 90-йиллардаги раҳбари вафот этди

У Хитойда қонли Тянанмэн воқеалари ортидан ҳокимият тепасига келганди. Батафсил

18:25

Парда ортидаги хусусийлаштириш. Йирик активлар қандай қилиб офшор компанияларга ўтиб кетмоқда?

Ўзбекистонда хусусийлаштиришнинг янги тўлқини кетяпти. 2025 йил охиригача давлат иштирокидаги корхоналар 75 фоизга камайиши керак. Бу жараёнда қатор йирик корхоналар ҳеч бир танловсиз хусусий қўлларга топшириляпти. Юздан ортиқ нефт-газ конлари ва бозорнинг ярмини назорат қилувчи цемент заводларига офшордаги компаниялар эгалик қилмоқда. Батафсил

16:54

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон билан чегара бўйича келишувларни имзолади

Расмий релизга кўра, эндиликда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида чегара масаласида ҳеч қандай келишмовчиликка ўрин қолмайди. Батафсил

13:28

Лола Қаллиханова: «Биз жуда жиддий хато қилдик! Мамлакатимизга тош отдик...»

Лола Қаллиханова Нукусдаги тартибсизликларнинг асосий ташкилотчиси Даулетмурат Тажимуратовнинг алдовига учганини айтиб ўтди. Батафсил

29 Ноябрь

22:02

«Биз Путин ғалаба қилишига йўл қўя олмаймиз» — Бухарестда НАТО саммити бўлиб ўтмоқда

НАТО давлатлари ташқи ишлар вазирлари Россия тажовузига қарши туришда Украинага ёрдам кўрсатишнинг кейинги шакллари ва ҳажмларини муҳокама қилиш учун Бухарестдаги икки кунлик саммитга йиғилишди. Батафсил

20:25

«Агар Россия ютқазса, Кремлдаги кўча тозаловчиларни ҳам Ҳаага кутади» — Симоньян

Симоньян Кремлни танқид қилган хориждаги россияликларни давлатга хиёнат моддаси билан суд қилишга чақирди Батафсил

19:39

Мелитопол учун жанг: Россия украинларнинг кейинги ҳужумига қарши тура оладими?

Харкив ва Херсон йўналишларидаги муваффақиятдан сўнг украинларнинг навбатдаги ҳужум вектори Мелитопол бўлиши мумкин. Бу шаҳар катта сув билан тўсилмаган, Украина қуролли кучлари эса бу фронтда ҳали ҳужум уюштириб кўрмаган ва ўз кучини намойиш этмаган. Батафсил

18:36

“Баъзилар Ўзбекистонни яхши тушунмаган кўринади” — сиёсатшунос Россиянинг янги “иттифоқи” ҳақида

12:42

МБ ҳукуматни имтиёзлардан воз кечиш ва импорт тўсиқларини олиб ташлашга чақирди

Ўзбекистон Марказий банки монетар сиёсат самарадорлигини ошириш бўйича ҳукуматга тавсиялар берди. Ундан тадбиркорликка оид барча ҳужжатлардан рақобатга зид нормаларни чиқариб ташлаш, импорт чекловларини камайтириш, ички бозордаги улгуржи савдони фақат нақдсиз ҳисоб-китобга ўтказиш, имтиёзли кредитлашни тўхтатиш ва бошқалар ўрин олган. Батафсил

11:17

Гап «уч томонлама газ иттифоқи» ҳақида бормоқда — Тўқаевнинг матбуот котиби аниқлик киритди

Қозоғистон президенти матбуот котиби Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Владимир Путин «уч томонлама газ иттифоқи» тузиш масаласини муҳокама қилганини айтди. Гап Россия газининг Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудуди орқали транспортировка қилишни мувофиқлаштириш ҳақида борган. Батафсил

28 Ноябрь

21:57

Хитойда оқ қоғозлар инқилоби. Намойишчилар Си Жинпингнинг истеъфосини ҳам талаб қилмоқда

Шанҳай, Пекин ва Хитойнинг бошқа йирик шаҳарларида намойишлар бўлиб ўтмоқда. Батафсил

21:25

Тезюрар поезд Нукусгача боради

Йўловчиларнинг Тошкентдан Урганчгача етиб бориш вақти 14 соатдан 6 соатга, Тошкент билан Нукус ўртасидаги қатнов вақти эса 16 соатдан 7 соатгача қисқаради. Батафсил

19:32

Қорақалпоғистон воқеалари бўйича суднинг биринчи куни: Ким нимада айбланмоқда?

Прокуратура 22 нафар гумонланувчига нисбатан айбловларни ўқиб эшиттирди. Батафсил

18:13

Германия охирги турда Испанияга мухлислик қилади. Плей-оффга чиқиш учун кимда имконият қандай?

Япония собиқ жаҳон чемпионларини якшанба куниёқ турнирдан чиқариб юбориши мумкин эди. Батафсил

13:54

2050 йилгача Марказий Осиёда 5 миллион иқлим муҳожири пайдо бўлади

27 Ноябрь

21:59

Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда

Бу шу ойдаги биринчиси эмас. Батафсил

20:18

Эрон ва АҚШ «ўлим ўйини»ни ўйнайди, Аргентина ҳали масалани ҳал қилмади. Гуруҳлардаги вазият ҳақида

Месси ва жамоадошлари гуруҳдан чиқса ҳам, Францияга тўқнаш келиши мумкин. Батафсил

18:09

NYT: НАТО давлатларида Украина учун қуроллар захираси тугамоқда

16:19

Беларус ташқи ишлар вазири кутилмаганда вафот этди

У 64 ёшда эди. Батафсил

26 Ноябрь

16:23

Андижондаги ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар касалхонага ётқизилди

Андижондаги ЙТҲнинг янги тафсилотлари маълум қилинди. Батафсил

11:57

«Ҳар қандай лавозим вақтинчалик, халқ эса абадий» — Тўқаев расман Қозоғистон президентлиги учун ишга киришди

Остона шаҳрида бўлиб ўтган инаугурация маросимида 7 йил муддатга сайланган Қосим-Жўмарт Тўқаев тантанали қасамёд қилди. Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси раҳбари Нурлан Абдиров унга президентлик гувоҳномасини топширди. Батафсил

07:17

Путиннинг навбатдаги спектакли: у олдиндан тайёрланган «аскар оналари» билан учрашди

Россияда ноябрнинг сўнгги якшанбаси оналар куни сифатида нишонланади. Шу санага атаб, РФ президенти Владимир Путин фарзандлари «махсус ҳарбий операция»да иштирок этган оналар билан учрашди. Бироқ, «оналар»нинг аксарияти фейк бўлиб чиқди. Батафсил

25 Ноябрь

20:43

Ҳудудларда Президент администрацияси раҳбарининг ёрдамчилари иш бошлайди

Президент администрацияси раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари ташкил этилди. Сардор Умрзоқовнинг ёрдамчилари бевосита ўзлари бириктирилган ҳудудларда ишлайди ва администрациянинг ҳудудлар билан тўғридан тўғри алоқасини таъминлайди. Батафсил

20:10

Вазир ўринбосари: Онкология комплексини қуриш ёпиқ қарор билан Mimar Group'га топширилган

Миллиардлаб сўмлик қурилишларни тендерсиз олиши ортидан “танилган” ва ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевга алоқадор кўрилган “Mimar Group” МЧЖ бирлашган онкология комплекси қурилишини ҳам қўлга киритган. Бу йирик давлат буюртмаси компанияга Вазирлар Маҳкамасининг ёпиқ қарори билан берилган. Бу комплексга Тошкентдаги учта онко-шифохона кўчиб ўтади, ҳозир улар жойлашган ерлар эса сотиб юборилади. Батафсил
Top