31 Март

2020 йилда Бухоро вилоят маъмурий судлари томонидан бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман ва шаҳар бўлимлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан берилган шикоятларга асосан, жами 201 та иш кўрилган. 

Кеча, 30 март куни Бухоро шаҳридаги «Фавворалар майдони»да ташкил этилган сайлда Адлия ва «Мадад» ННТ ҳудудий бюроси ходимлари томонидан меҳнат, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорлик масалалари бўйича фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди.  

29 Март

Бухоро вилоятининг Олот ва Когон туманларида янги мактабгача таълим ташкилотлари иш бошлади. Улардан бири Корея республикаси тажрибаси асосида қурилди.

24 Март

Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ҳамда меҳнат фахрийлари учун мўлжалланган санаторий -  «Ситораи Моҳи Хосса» санаторийси яқинида фаолият юритиб келган, таъмирталаб аҳволга тушиб қолган Вилоят уруш ва меҳнат фахрийлари касалхонаси ўрнида барпо этилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

23 Март

Бухоро шаҳрида икки нафар фирибгар сохта авиачипта тайёрлаб бериб, 17 нафар фуқарони 22 100 долларга чув туширди.

22 Март

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси жамоат транспортлари ва йўналишсиз таксиларда ниқобсиз ҳаракатланиш ман этилиши, тартибга риоя қилмаганларга нисбатан қатъий чоралар қўлланилишини маълум қилди.

20 Март

Бухоро вилоятининг Пешкў туманидаги 4-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг ётоқхонаси 430 миллион сўм маблағ эвазига таъмирланди ва «Аёллар ижтимоий ётоқхонаси»га айлантирилди. 

18 Март

Бухоро вилоятида Олий суд раиси ўринборсари Икром Муслимов томонидан суд-ҳуқуқ соҳасида сайёр қабуллар бошланди. 

16 Март

Бухоро шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мансабдор шахслари қарийб 135 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилишда гумонланмоқда.

Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси вилоят ҳудудидаги эпидемиологик вазият ҳақида маълумот берди. 

6 Март

Когон шаҳрида яшовчи 27 ёшли аёл 10 дан ортиқ фуқарога ОИВ инфекциясини қасддан юқтирган ва юқтириш хавфи остида қолдирган, деб маълум қилди Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати.

4 Март

Бухоро вилоятида ҳокимлик балансида бўлган 11 гектарга яқин ер майдонини катта пулга сотмоқчи бўлган шахс қўлга тушди.

Кўпроқ янгилик
Top