6 Февраль

Якшанба куни Бухоро, Вобкент, Ғиждувон ва Шофиркон туманларида вилоят ҳокими раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди. Аввалги якшанба куни ҳам Қоровулбозор тумани давлат хизматчилари йиғилишга чақирилганди.

5 Февраль

“Хўжадавлат” темирйўл чегара божхона постида қўшни давлатдан кириб келган юк поезди вагонлари божхона назоратидан ўтказилганда 1 млрд 143 млн сўмлик силикон мойи ноқонуний олиб ўтилаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар бермоқда.

4 Февраль

Бухоро ва Самарқанд вилоятида фуқароларни техникумга ўқишга киритиб қўйишни айтиб, пул олганлар ушланган. Улардан бири техникум ўқитувчиси.

Сенаторлар «Моддий-маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллашди.

3 Февраль

Бухоро шаҳридаги 200 йилдан ортиқ тарихга эга бўлган обида — Чор Минор дарвозаси ҳудудида қўй боқилгани ҳақидаги видеолавҳа ижтимоий тармоқларда эълон қилинди ва муҳокамаларга сабаб бўлди.

2 Февраль

Олот туманида фуқарони 2 000 АҚШ доллари эвазига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Пешкў туманида яшовчи фуқаро уй олиш мақсадида қурувчига 150 млн сўм тўлаган. Аммо қурувчи унга на уй берган, на пулини қайтарган.

31 Январь

Когон туманида 21 ёшли йигит 31 ёшли фуқаро етказган оғир тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.  

29 Январь

2022 йил 14 январь куни Афғонистон фуқароси Бухорога юк машинасида 13 тонна картошка орасига яшириб 54 кг опий гиёҳванд моддасини жўнатган ҳамда бухоролик танишига уни сақлаб туриши эвазига ҳар бир килограмми учун 500 АҚШ доллари беришини айтган . 

28 Январь

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги “Чор Минор” мадрасаси объекти ҳудудида қўй боқилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси ҳолатга муносабат билдириб, мазкур хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

27 Январь

Қоракўл тумани мудофаа бўлими бошлиғи Отабек Ёдгоровга қандай жазо тайинланганлиги маълум бўлди. У 100 АҚШ доллари ва 12 бош курка боласини пора тариқасида олаётганда қўлга тушганди.

25 Январь

Қорақалпоғистон ва Хоразмда электр таъминоти тўлиқ тикланган, Қашқадарё вилоятида ҳали свет ёнмади.

Кўпроқ янгилик
Top