Ўзбекистон | 22:29 / 02.02.2022
2233
1 дақиқада ўқилади

Бухорода 2 000 долларга ишга жойлаштириб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Олот туманида фуқарони 2 000 АҚШ доллари эвазига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, фуқаро К.К. бошқа бир фуқаро Ф.га уни танишлари ёрдамида “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖга ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган. У “хизмати” эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида департаментнинг Олот туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Олдинроқ Бухорода шифокор 1 000 доллар эвазига фуқарони ишга киритиб қўймоқчи бўлганди. 

Мавзуга оид