4 Март

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қамчиқ довонида кучли ёғингарчилик ва Чимёнда қор кўчиш хавфи ҳақида хабар берди.

Ўзбекистонда январь ойида 1 437 нафар эгизаклар туғилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Кучли ёмғирлар сабабли тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел хавфи эълон қилинди. 5-9 март кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчилар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.

Фарғона шаҳрида электр таъминоти корхонаси бўлими муҳандиси фуқаро билан тил бириктириб, савдо дўконларидан бирини газ тармоғига улаб бериши эвазига 5 миллион сўм олаётган вақтида қўлга тушган. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.

2022 йил 19 февраль куни соат 00:17 да номаълум шахслар юзига ниқоб тақиб, пичоқ билан қуролланиб, Олтиариқ тумани Ўзбекистон кўчасида жойлашган “Beeline” уяли алоқа компанияси дилерлик шохобчасига ғайриқонуний тарзда кирган.

3 Март

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида уч нафар фуқаро алоқа компанияси офисига ҳужум уюштириб, шохобча ходимига тан жароҳати етказишади. У ердан 5 миллион сўмни талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинишади. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Фарғона вилояти Риштон туманида оилавий келишмовчилик сабаб икки қизи билан уйдан чиқиб кетган она қидирилмоқда. Кичик қизнинг жонсиз танаси Катта Фарғона каналидан топилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

2 Март

Қува туманида “Микрокредитбанк” АТБнинг мутахассиси 30 миллион сўм эвазига тижорат банкларидан 1 миллиард сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 1 500 АҚШ доллари олган вақтда ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Фарғона водийси вилоятлари бўйлаб ҳаракат қилувчи Андижон – Қўқон шаҳарлараро йўловчи поезди ҳаракати йўлга қўйилди.

1979 йил 12 декабрда СССР Сиёсий бюроси Афғонистонга қўшин киритиш ҳақида қарор қабул қилди. 27 декабрь куни Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистондан умумий ҳисобда 32 минг захирадаги ҳарбий хизматчи чақирилиб, жанговар ҳаракатларга тайёрланди. 25-27 декабрь кунларида Афғонистонга кўплаб ҳарбий бўлинмалар олиб кирилди.

Фарғона вилояти Риштон туманида экилганига етти юз йил бўлган тут дарахтига шикаст етказган тадбиркор жаримага тортилди. Бу ҳақда Фарғона вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

1 Март

Фарғона шаҳрида сандиқ ичидан 73 миллион сўмдан ортиқ пул ва 2 000 АҚШ долларини ўғирлаган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Кўпроқ янгилик
Top