Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона шаҳрида савдо дўконини табиий газ тармоғига улаб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
Фото: Прокуратура департаменти
Фарғона шаҳрида электр таъминоти корхонаси бўлими муҳандиси фуқаро билан тил бириктириб, савдо дўконларидан бирини газ тармоғига улаб бериши эвазига 5 миллион сўм олаётган вақтида қўлга тушган. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Қиргули электр таъминоти корхонаси бўлими муҳандиси Ф.Э. фуқаро Х.К. билан тил бириктириб, тадбиркор Н.нинг Фарғона шаҳридаги савдо дўконини табиий газ тармоғига улаб бериш эвазига 5 миллион сўмни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Бекобод шаҳар электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси метан газ шохобчасини электр тармоғига улаш учун 2 000 АҚШ доллари талаб қилиб, пора билан ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
18:53 / 10.02.2026
«Метан заправкалар» 11 февралдан босқичма-босқич одатдаги иш режимига қайтади – Энергетика вазирлиги
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
14:35 / 05.02.2026
Фарғона ва Қувасойда 175 млн долларлик агрологистика марказлари қурилади
14:02 / 05.02.2026