1 Март

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани эпицентр сифатида кўрсатилган. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилмоқда.

28 Февраль

Водий шаҳарлари қадимдан сердарахт ва соя-салқинлиги билан машҳур. Бироқ кейинги йилларда вилоятлар ва туман марказларидаги чинорлар аёвсиз кесилаётгани ғоят ачинарли ҳолат.

“Hududgaz Farg‘ona” Фарғона шаҳар бўлими томонидан оҳак ишлаб чиқариш цехида табиий газдан ноқонуний фойдаланишга шароит яратиб берилгани оқибатида давлат манфаатига 180 миллион сўм зарар етказилган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Фарғона вилояти Данғара тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсининг Тожикистон Республикаси билан чегарадош қирғоқларидаги айланма йўллар орқали Ўзбекистон Республикасига дори воситаларини олиб кирган фуқаролар қўлга олинди.

26 Февраль

Оҳак ишлаб чиқарувчи мазкур цех газ таъминотидан узилган бўлса-да, ўзбошимчалик билан фаолиятини давом эттирган.

Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиб, ташкилий масала кўрилди.

23 Февраль

Фарғона вилояти Учкўприк туманида газ баллон ортилган юк автомашинасида ёнғин келиб чиқиши оқибатида газ бўлими ёлланма ишчи ходими куйиш тан жароҳати билан туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

Ўш давлат университетида таҳсил олаётган 30 нафар талабанинг ўқишини кўчириб беришини айтиб фирибгарлик қилган ва пора олган шахслар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

21 Февраль

“Марғилоншаҳаргаз” бўлими аҳоли истеъмолчилари билан ишлаш хизмати етакчи мутахассиси хизмат хонасида пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

У фуқаронинг ишончига кириб, 3 250 АҚШ доллари эвазига Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида йўловчилардан бири тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

20 Февраль

Водий аҳли учун қиш доимо муаммоли фасл бўлган. Электр таъминотида узилишлар, уйни иситиш учун табиий газ муаммоси ҳамда ҳайдовчилар учун энг оғриқли масала ҳисобланган «метан заправка»лардаги узундан-узоқ навбатлар.

Кўпроқ янгилик
Top