Ўзбекистон | 17:05 / 04.03.2022
46382
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел келиш хавфи эълон қилинди

Фото: KUN.UZ

Кучли ёмғирлар сабабли тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел хавфи эълон қилинди. 5-9 март кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчилар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.

«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, жорий йил 5-9 март кунлари Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида кучли ёмғирлар ёғиши кутилмоқда. Шу сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи эълон қилинади.

Жумладан:

  • Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор, Косон туманларида.
  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон туманларида.
  • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон туманларида.
  • Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида.
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод, Зафаробод туманларида.
  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Юқори Чирчиқ, Пискент, Бекобод туманларида.
  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида.
  • Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида.
  • Андижон вилояти: Андижон, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Улуғнор туманларида сел келиши хавфи эълон қилинади.

«Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Мавзуга оид